Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Россия ЕОИИ ташқарисига қўрғошин экспорти учун лицензия тартибини яна 6 ойга узайтирди

© РИА Новости Производство свинца
Производство свинца

 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.01.2026
Oбуна бўлиш
Россияда қўрғошин ва унинг чиқиндиларини ЕОИИдан ташқарига экспорт қилиш лицензия орқали амалга оширилади. Лицензиялаш тартиби 6 ойга узайтирилди.
ТОШКEНТ, 15 янв — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ҳудудидан ташқарига қўрғошин ва қўрғошин чиқиндиларини рухсатнома (лицензия) тартибида экспорт қилишни яна 6 ойга узайтирилди. Россия ҳукуматининг тегишли қарори эълон қилинди.
Қарорга кўра, Россиядан ЕОИИ божхона ҳудудидан ташқарига:
қўрғошин чиқиндилари ва ломлари,
қайта ишланмаган қўрғошин ҳамда уни ўз ичига олган қотишмалар
экспорти рухсатнома (лицензия) асосида амалга оширилади.
Лицензиялаш тартиби қарор кучга кирган кундан бошлаб 6 ой давомида амал қилади. Экспорт учун якка тартибдаги лицензия Россия Саноат ва савдо вазирлиги томонидан берилади.
Бунда қўрғошин экспортини амалга оширувчи компаниялар:
хавфли чиқиндилар билан ишлаш лицензиясига;
хавфли ишлаб чиқариш объектларини эксплуатация қилиш рухсатномасига;
санитария ҳимоя ҳудуди бўйича тегишли ҳужжатларга эга бўлиши шарт.
Шу билан бирга, қарор халқаро транзит юк ташувларига тааллуқли эмас — яъни Россия ҳудуди орқали транзит ўтаётган қўрғошин юклари лицензия талабларидан озод этилган.
Химические удобрения - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.01.2026
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИда айрим минерал ўғит хомашёлари учун импорт божи вақтинча бекор қилинди
Янгиликлар лентаси
0