https://sputniknews.uz/20260115/eaeu-konkurs-uzbekistan-it-ishtirok-54818648.html
ЕОИИда $1 миллионлик танлов— унда Ўзбекистон IT-компаниялари ҳам иштирок этиши мумкин
ЕОИИда $1 миллионлик танлов— унда Ўзбекистон IT-компаниялари ҳам иштирок этиши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Евроосиё тараққиёт банки рақамли лойиҳалар учун халқаро танлов бошлади. Грантлар $1 млнгача, кредит молиялаштиришда чеклов йўқ. Аризалар 2026 йил 31 январгача қабул қилинади.
2026-01-15T14:20+0500
2026-01-15T14:20+0500
2026-01-15T14:20+0500
ўзбекистон ва еоии
еоии
евроосиё тараққиёт банки (еотб)
лойиҳа
танлов
рақамли технологиялар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/07/36619505_0:141:3072:1868_1920x0_80_0_0_1538365ed9691c1a5edfb1994f1caa56.jpg
ТОШКEНТ, 15 янв — Sputnik. Евроосиё тараққиёт банки (ЕОТБ) ҳузуридаги Рақамли ташаббуслар жамғармаси рақамли лойиҳалар учун халқаро танлов эълон қилди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар берди.Танлов ЕОТБга аъзо давлатлар — Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида рақамли интеграцияни кучайтиришга қаратилган.Ташкилотчилар маълум қилишича, танловда соҳалар бўйича ҳеч қандай чеклов йўқ. Хусусан, молия, электрон савдо, логистика, саноат, туризм, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа йўналишлардаги рақамли ечимлар қабул қилинади.Грантли молиялаштириш доирасида лойиҳалар 1 миллион АҚШ долларигача қўллаб-қувватланиши мумкин. Бунда лойиҳада интеграциявий компонент, яъни бир неча мамлакат ўртасида ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган жиҳат бўлиши талаб этилади. Кредит молиялаштириш доирасидаги лойиҳалар учун қўллаб-қувватлаш суммаси бўйича чеклов йўқ бўлиб, бундай лойиҳаларда интеграциявий компонент бўлиши мажбурий эмас.Аризалар 2026 йил 31 январга қадар электрон шаклда қабул қилинади. Танлов якунлари эса 2026 йил 30 майга қадар эълон қилиниши режалаштирилган.Таъкидланишича, танловда ғолиб бўлиш автоматик равишда молиялаштиришни кафолатламайди, бироқ кейинчалик ЕОТБ маблағларини жалб қилишда муҳим устунлик ҳисобланади.
https://sputniknews.uz/20251210/central-asia-sarmoya-eabr-platforma-54063427.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/07/36619505_74:0:2805:2048_1920x0_80_0_0_81fe592d6f098df5bf6db4ebe7f9352e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
еотб, евроосиё тараққиёт банки, рақамли лойиҳалар, халқаро танлов, грант, $1 миллион, кредит молиялаштириш, рақамли интеграция, ўзбекистон компаниялари, it-компаниялар, финтех, электрон савдо, логистика, рақамли иқтисодиёт, 2026 йил
еотб, евроосиё тараққиёт банки, рақамли лойиҳалар, халқаро танлов, грант, $1 миллион, кредит молиялаштириш, рақамли интеграция, ўзбекистон компаниялари, it-компаниялар, финтех, электрон савдо, логистика, рақамли иқтисодиёт, 2026 йил
ЕОИИда $1 миллионлик танлов— унда Ўзбекистон IT-компаниялари ҳам иштирок этиши мумкин
Евроосиё тараққиёт банки ҳузуридаги Рақамли ташаббуслар жамғармаси рақамли лойиҳалар учун халқаро танлов эълон қилди. Унда Ўзбекистон компаниялари ҳам иштирок этиши мумкин.
ТОШКEНТ, 15 янв — Sputnik. Евроосиё тараққиёт банки (ЕОТБ) ҳузуридаги Рақамли ташаббуслар жамғармаси рақамли лойиҳалар учун халқаро танлов эълон қилди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати
хабар берди.
Танлов ЕОТБга аъзо давлатлар — Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида рақамли интеграцияни кучайтиришга қаратилган.
Ташкилотчилар маълум қилишича, танловда соҳалар бўйича ҳеч қандай чеклов йўқ. Хусусан, молия, электрон савдо, логистика, саноат, туризм, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа йўналишлардаги рақамли ечимлар қабул қилинади.
Танловда фақат юридик шахслар, халқаро ташкилотлар ва давлат органлари иштирок этиши мумкин. Иштирокчилар камида 2 йиллик рақамли соҳада иш тажрибасига эга бўлиши, молиявий жиҳатдан барқарор бўлиши ва солиқ қарздорлиги мавжуд бўлмаслиги шарт.
Грантли молиялаштириш доирасида лойиҳалар 1 миллион АҚШ долларигача қўллаб-қувватланиши мумкин. Бунда лойиҳада интеграциявий компонент, яъни бир неча мамлакат ўртасида ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган жиҳат бўлиши талаб этилади. Кредит молиялаштириш доирасидаги лойиҳалар учун қўллаб-қувватлаш суммаси бўйича чеклов йўқ бўлиб, бундай лойиҳаларда интеграциявий компонент бўлиши мажбурий эмас.
Аризалар 2026 йил 31 январга қадар электрон шаклда қабул қилинади. Танлов якунлари эса 2026 йил 30 майга қадар эълон қилиниши режалаштирилган.
Таъкидланишича, танловда ғолиб бўлиш автоматик равишда молиялаштиришни кафолатламайди, бироқ кейинчалик ЕОТБ маблағларини жалб қилишда муҳим устунлик ҳисобланади.