Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Марказий Осиёга миллиардлаб сармоя келиши мумкин — ЕОТБ Абу-Дабида янги платформани очди

© Пресс-служба ЕАБРЕАБР открыл представительство в Абу-Даби для инвестиций из стран Персидского залива в ЦА
ЕАБР открыл представительство в Абу-Даби для инвестиций из стран Персидского залива в ЦА - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.12.2025
Oбуна бўлиш
ЕОТБ Абу-Дабида ваколатхона очиб, Форс кўрфази инвесторлари учун Марказий Осиёдаги инфратузилма ва барқарор ривожланиш лойиҳаларига киришни енгиллаштирувчи платформа яратмоқда.
ТОШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. Евроосиё тараққиёт банки (ЕОТБ) Форс кўрфази мамлакатлари инвесторлари учун Марказий Осиёдаги лойиҳаларга кириш имконини кенгайтириш мақсадида махсус инвестиция платформасини яратмоқда.
Шу мақсадда ЕОТБ БАА пойтахти Абу-Дабидаги ADGM халқаро молия марказида ўз ваколатхонасини очди. Очилиш маросимида ADGM бош директори Салем Ал-Дарей ва ЕОТБ бошқаруви раиси Николай Подгузов иштирок этди.
Янги платформа Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши (GCC) инвесторларига ЕОТБнинг таҳлилий салоҳияти, минтақавий экспертизаси ва аъзо мамлакатлар ҳукуматлари билан ҳамкорлигидан фойдаланган ҳолда тайёр инвестиция ечимларини таклиф қилади. У орқали инвесторлар Евроосиёдаги инфратузилма ва барқарор ривожланиш лойиҳаларини молиялаштиришда иштирок этиши мумкин бўлади.
Платформа тартибга солувчи органлар, суверен жамғармалар ва GCC институционал инвесторлари билан тўғридан-тўғри мулоқотни енгиллаштиради. Асосий ташаббуслардан бири — Марказий Осиёда инфратузилмани молиялаштиришга ихтисослашган кредит жамғармасини ишга тушириш.
ЕОТБга кўра, охирги беш йилда Марказий Осиё ва GCC ўртасидаги савдо ҳажми 4,2 баробар, тўғридан-тўғри инвестициялар эса 1,8 баробар ошган. Шу боис минтақа GCC учун стратегик бозорга айланмоқда.
Платформа орқали сармоя учун устувор йўналишлар:
Транспорт ва логистика: “Шимол–Жануб” йўлагини ривожлантириш транзит оқимларни 40 фоизга ошириши, Қўрфаздан етказиб бериш муддатини икки баравар қисқартириши мумкин.
Сув ва агросаноат сектори: Ирригация ускуналари бозори йилига 426 миллион доллар, сув таъминоти 2 миллиард долларгача баҳоланмоқда.
Қайта тикланадиган энергия: Masdar каби GCC компаниялари учун тез ўсиб бораётган бозор.
Минтақада исломий молия ҳам жадал ривожланмоқда. ЕОТБ, ИТБ ва Лондон фонд биржаси прогнозига кўра, 2033 йилга бориб исломий банк активлари 6,3 миллиард долларга, сукук бозори эса 5,6 миллиард долларга етиши мумкин.
Маълумот учун: Евроосиё тараққиёт банки — Евроосиё маконида ривожланиш ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширувчи кўп томонлама молия институти. Шу йил сентябрида Ўзбекистон банкка расман аъзо бўлди.
ЕАБР запустил первый проект по исламскому финансированию в Казахстане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.11.2025
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОТБ Қозоғистонда исломий молиялаштиришга оид биринчи лойиҳасини бошлади
Янгиликлар лентаси
0