ТИВ Эрондаги Ўзбекистон фуқароларини намойишларда иштирок этмасликка чақирди

© Sputnik / Авенир ДебердеевФасад здания с над писем МИД Узбекистана
Фасад здания с над писем МИД Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.01.2026
Oбуна бўлиш
ТИВ маълум қилишича, Эрондаги намойишлар давомида Ўзбекистон фуқаролари орасида жабрланганлар қайд этилмаган. Фуқаролар хавфсизликка риоя қилишга чақирилди
ТОШКEНТ, 14 янв — Sputnik. Ҳозирга қадар Эронда ўтаётган намойишлар давомида жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаган. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати Теҳрон шаҳридаги элчихона маълумотларига таяниб хабар берди.
Шу муносабат билан ТИВ Эронда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини:
митинг ва намойишларда иштирок этмасликка,
одамлар кўп тўпланадиган жойлардан йироқ бўлишга,
шахсий хавфсизлик чораларига қатъий риоя этишга чақирди.
Маълум қилинишича, зарур ҳолларда Ўзбекистоннинг Теҳрон шаҳридаги Элчихонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилиш мумкин:
+98 21 2229 9780
+98 21 2283 2025
Тактико-специальные учения ЦВО в Свердловской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.01.2026
Эрон Starlink'ни блоклашга муваффақ бўлди
Янгиликлар лентаси
0