https://sputniknews.uz/20260114/qurolli-kuchlar-moscow-elchixona-brifing-54794111.html
Москвадаги Ўзбекистон элчихонасида Ватан ҳимоячиси кунига бағишланган брифинг ўтказилди
Москвадаги Ўзбекистон элчихонасида Ватан ҳимоячиси кунига бағишланган брифинг ўтказилди
Sputnik Ўзбекистон
Москвада Ўзбекистон Қуролли Кучлари 34 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан брифинг ўтказилди. Ислоҳотлар ва ҳарбий сиёсат муҳокама қилинди.
2026-01-14T12:53+0500
2026-01-14T12:53+0500
2026-01-14T14:25+0500
россия
оав
ўзбекистон – 2030 стратегияси
ҳарбийлар
россиядаги элчихона
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/0e/54793282_0:241:2560:1681_1920x0_80_0_0_deed35b7fadff84c5d8ff37a54b92b19.jpg
ТОШКEНТ, 14 янв — Sputnik. 13 январь куни Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасида Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга бағишланган брифинг бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги элчихонаси матбуот хизмати хабар берди.Тадбирда Россия Мудофаа вазирлиги вакиллари, Россияда аккредитациядан ўтган хорижий давлатларнинг ҳарбий атташелари, экспертлар ва жамоат арбоблари, шунингдек, Россия оммавий ахборот воситалари иштирок этди.Брифингда сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида миллий армиянинг қиёфаси ва салоҳияти тубдан ўзгаргани таъкидланди. Бугунги кунда Ўзбекистон Қуролли Кучлари мамлакат хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминлашга қодир қудратли кучга айлангани қайд этилди.Шунингдек, Ўзбекистон халқаро ҳуқуқ нормалари ва миллий қонунчиликка асосланган ҳолда тинчликсевар, мослашувчан ва прагматик ҳарбий сиёсат олиб бораётгани таъкидланди.Брифингда Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан Қуролли Кучларда амалга оширилаётган ўзгариш ва янгиланишлар алоҳида қайд этилди. Россия томони вакилларига республикада ижтимоий-иқтисодий соҳани янада ривожлантириш, шунингдек, мудофаа қобилияти ва ҳарбий салоҳиятни мустаҳкамлашга қаратилган Ўзбекистон – 2030 стратегиясини такомиллаштириш жараёни ҳақида маълумот берилди.Шу билан бирга, иштирокчиларга миллий армияда олиб борилаётган ислоҳотлар, ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш, жанговар ҳамда маънавий-маърифий тайёргарлик масалаларига бағишланган видеороликлар намойиш этилди.
https://sputniknews.uz/20260113/prezident-chirchiq-aviatsiya-zavod-tashrif-54780336.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/0e/54793282_0:0:2560:1920_1920x0_80_0_0_0f5cfa53f02935a212f8bf2501414e61.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон қуролли кучлари, 34 йиллик, ватан ҳимоячилари куни, москва брифинги, ўзбекистон элчихонаси москва, ҳарбий ислоҳотлар, ўзбекистон–2030, миллий армия, россия ўзбекистон ҳамкорлиги
ўзбекистон қуролли кучлари, 34 йиллик, ватан ҳимоячилари куни, москва брифинги, ўзбекистон элчихонаси москва, ҳарбий ислоҳотлар, ўзбекистон–2030, миллий армия, россия ўзбекистон ҳамкорлиги
Москвадаги Ўзбекистон элчихонасида Ватан ҳимоячиси кунига бағишланган брифинг ўтказилди
12:53 14.01.2026 (янгиланди: 14:25 14.01.2026) Брифингда Россия Мудофаа вазирлиги вакиллари, ҳарбий атташелар ҳамда ОАВ иштирок этди. Тадбирда соҳадаги ислоҳотлар, "Ўзбекистон–2030" стратегияси ва бошқа масалалар муҳокама қилинди
ТОШКEНТ, 14 янв — Sputnik. 13 январь куни Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасида Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга бағишланган брифинг бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги элчихонаси матбуот хизмати хабар берди.
Тадбирда Россия Мудофаа вазирлиги вакиллари, Россияда аккредитациядан ўтган хорижий давлатларнинг ҳарбий атташелари, экспертлар ва жамоат арбоблари, шунингдек, Россия оммавий ахборот воситалари иштирок этди.
Брифингда сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида миллий армиянинг қиёфаси ва салоҳияти тубдан ўзгаргани таъкидланди. Бугунги кунда Ўзбекистон Қуролли Кучлари мамлакат хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминлашга қодир қудратли кучга айлангани қайд этилди.
Шунингдек, Ўзбекистон халқаро ҳуқуқ нормалари ва миллий қонунчиликка асосланган ҳолда тинчликсевар, мослашувчан ва прагматик ҳарбий сиёсат олиб бораётгани таъкидланди.
Брифингда Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан Қуролли Кучларда амалга оширилаётган ўзгариш ва янгиланишлар алоҳида қайд этилди. Россия томони вакилларига республикада ижтимоий-иқтисодий соҳани янада ривожлантириш, шунингдек, мудофаа қобилияти ва ҳарбий салоҳиятни мустаҳкамлашга қаратилган Ўзбекистон – 2030 стратегиясини такомиллаштириш жараёни ҳақида маълумот берилди.
Шу билан бирга, иштирокчиларга миллий армияда олиб борилаётган ислоҳотлар, ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш, жанговар ҳамда маънавий-маърифий тайёргарлик масалаларига бағишланган видеороликлар намойиш этилди.