Тошкентда MAN автобуси ёниб кетди

© Управление по ЧС г. ТашкентаВ Ташкенте сгорел автобус MAN
В Ташкенте сгорел автобус MAN - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.01.2026
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳридаги 5-автобус саройи ҳудудида MAN A22 CNG автобусида ёнғин содир бўлди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ, сабаблари ўрганилмоқда
ТОШКEНТ, 13 янв — Sputnik. 13 январь куни соат тахминан 02:03 да Тошкент шаҳридаги “5-Автобус саройи” филиали ҳудудида 2018 йилда ишлаб чиқарилган MAN A22 CNG русумли автобусда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошшаҳартрансхизмат АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, филиал навбатчи ходимлари томонидан соат 02:10 да 101 қисқа рақами орқали ёнғин ҳақида хабар берилган. Фавқулодда вазиятлар хизмати ўт ўчириш бўлинмаси соат 02:20 да ҳодиса жойига етиб келган ва ёнғин соат 02:40 да тўлиқ бартараф этилган.
Қайд этилишича, ушбу автобусга бириктирилган ҳайдовчи навбатчи механиклар текширувидан ўтиб, транспорт воситасини техник соз ҳолатда олиб чиққан. Автобус йўналишда қатновларни тўлиқ бажариб, газ қуйиш шахобчасида ёқилғи қуйдиргандан сўнг филиал ҳудудига қайтарилган ва сафга қўйилган.
Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ. Айни пайтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.
Шу билан бирга, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, ёнғин ҳақидаги хабар уларга соат 02:16 да келиб тушган. Экипажлар манзилга соат 02:22 да етиб бориб, ёнғин соат 02:32 да ўчирилган.
Скорая помощь несётся на вызов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.12.2025
Уч киши вафот этди, бири оғир аҳволда: Гулистондаги ёнғин бўйича расмий маълумот берилди
Янгиликлар лентаси
0