Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Украина қазилмаларидан $350 млрд, тинчликдаги силжиш ва қуролдан даромад —Трамп баёнотлари

© Sputnik / Стрингер / Медиабанкка ўтишПрезидент США Дональд Трамп выступает в Восточной комнате Белого дома в Вашингтоне.
Президент США Дональд Трамп выступает в Восточной комнате Белого дома в Вашингтоне. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.01.2026
Oбуна бўлиш
АҚШ раҳбари Украина билан боғлиқ иқтисодий ва геосиёсий жараёнлар бўйича бир қатор баёнотлар бериб, қазилмалар, тинчлик музокаралари ва ҳарбий ҳамкорликка тўхталди.
ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. АҚШ Украина минерал ресурсларидан фойдаланиш орқали оладиган даромад 350 миллиард доллардан сезиларли даражада ошади. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп журналистлар саволларига жавоб берган чоғида маълум қилди.

"Уйқусираган Жо Байден Украинага 350 миллиард доллар берди ва ҳеч нарса олмади. Мен эса сийрак ер элементларини қайтариб олдим. Ўйлашимча, анча катта қийматни қайтариб олдим", — деди Трамп журналистларга.

Унинг фикрича, Байден ҳам айнан шундай йўл тутиши керак эди.
Маълум қилинишича, АҚШ ва Украина 2025 йил 30 апрелда Украина табиий ресурслари бўйича шартнома имзолаган. Ҳужжатга кўра, АҚШ Украинада ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотиб олишда устувор ҳуқуққа эга бўлади. Шунингдек, томонлар ўртасида бошқарув ва улушлар "50/50" нисбатда тақсимланадиган инвестиция жамғармасини ташкил этиш режалаштирилган.
Битим ўн йил давомида Украина ривожига сармоя киритишни ҳам назарда тутади. Киевнинг АҚШдан оладиган ҳарбий ёрдами эса Америка томонининг мазкур жамғармага қўшган ҳиссаси сифатида ҳисобга олинади. 2025 йил июль ойи ўрталарида Украина Вазирлар Маҳкамаси фойдали қазилмаларни қазиб олишга инвесторларни жалб қилиш учун муҳим минераллар ва ер қаъри участкалари рўйхатини тасдиқлади.
Трамп, шунингдек, Украинадаги вазиятни тартибга солиш борасида муайян тараққиёт борлигини таъкидлади.
"Менимча, биз олдинга силжияпмиз", — деди у.
Унинг қўшимча қилишича, АҚШ Украина можароси давомида НАТОга қурол сотиш орқали даромад олмоқда, бироқ асосий мақсад — инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш учун можарони тўхтатишдир.
Стив Уиткофф. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.01.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Трампнинг Украина бўйича махсус вакили: "Келишувга жуда-жуда яқинмиз"
Янгиликлар лентаси
0