Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Трампнинг Украина бўйича махсус вакили: "Келишувга жуда-жуда яқинмиз"

© AP Photo / Evelyn HocksteinСтив Уиткофф. Архивное фото
Стив Уиткофф. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.01.2026
Oбуна бўлиш
Парижда Украина бўйича музокаралар бўлиб ўтди. Мамлакатда тинчликни тиклаш ҳамда келажак тараққиётига қаратилган келишувни якунлаш арафасида экани маълум қилинмоқда
ТОШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. "Хоҳловчилар коалицияси" етакчилари Украинанинг келажакда гуллаб-яшнашига қаратилган мисли кўрилмаган келишувни якунлаш арафасида. Бу ҳақда АҚШнинг Украина бўйича махсус вакили Стив Уиткофф Парижда бўлиб ўтган коалиция учрашувидан сўнг маълум қилди.
"Биз, шунингдек, бундай можаро натижасида илгари ҳеч бир давлат кўрмаган мисли кўрилмаган фаровонлик келишувини якунлашга жуда-жуда яқин турибмиз", — деди Уиткофф журналистларга.
Аввалроқ, сешанба куни Стив Уиткофф ва АҚШ президентининг куёви Жаред Кушнер Парижда Украина президенти Владимир Зеленский ҳамда Франция президенти Эммануэл Макрон билан учрашув ўтказган. Музокаралар коалициянинг кенгайтирилган йиғилиши арафасида ўтказилди.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йил сентябрь ойида Парижда Буюк Британия бош вазири Кир Стармер ва Франция президенти Эммануэл Макрон раислигида "хоҳловчилар коалицияси" иштирокчиларининг саммити бўлиб ўтган. Саммит якунида Франция раҳбари 26 давлат ўт очиш тўхтатилганидан сўнг Украина ҳудудида "тийиб турувчи кучлар" жойлаштиришга тайёр эканини маълум қилган.
Президент Владимир Путин встретился со спецпосланником Стивеном Уиткоффом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.12.2025
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Путин ва Трамп вакили Украина можаросини тўхтатишни муҳокама қилди: тафсилотлар очиқланди
Янгиликлар лентаси
0