Жавоҳир Синдаров Ўзбекистонда Йил шахматчиси — федерация бошқа ғолибларни ҳам эълон қилди

© НОК УзбекистанаДжавохир Синдаров
Джавохир Синдаров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.01.2026
Oбуна бўлиш
Шахмат федерацияси томонидан ўтказилган матбуот анжуманида йил давомида юқори натижа кўрсатган спортчилар, мутахассислар ва ёш истеъдодлар тақдирланди
ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Жавоҳир Синдаров Ўзбекистонда “Йилнинг энг яхши шахматчиси”, Умида Омонова эса “Йилнинг энг яхши аёл шахматчиси” номинациясига муносиб кўрилди. Бу ҳақда Ўзбекистон шахмат федерацияси томонидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Матбуот анжуманида таъкидланишича, бугунга қадар ўзбекистонлик спортчилар 100 га яқин жаҳон ва Осиё чемпионатларида иштирок этган. Шунингдек, шахмат тизимини янада кучайтиришга қаратилган муҳим ташаббуслар эълон қилинди.
Жумладан, 12 ёшдан ошган, бироқ ҳали асосий таркибга киритилмаган иқтидорли шахматчиларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, шахматни барча вилоятларда тизимли равишда ривожлантириш устувор йўналиш сифатида белгиланди.
Шу билан бирга, Ўзбекистон шахмати ривожига муносиб ҳисса қўшган бошқа вакиллар ҳам тантанали равишда тақдирланди.
Йилнинг энг яхши ёш шахматчилари
(12 ёшгача, ўғил бола) — Нематиллахонов Нурмуҳаммад
(12 ёшгача, қиз бола) — Хусниддинова Хуснора
(20 ёшгача, ўғил бола) — Муҳиддин Мадаминов
(20 ёшгача, қиз бола) — Хамдамова Афруза
Пара ва фахрий шахматчилар
Йилнинг энг яхши эркак пара шахматчиси — Шоюсупов Марсел
Йилнинг энг яхши аёл пара шахматчиси — Какишева Селби
Йилнинг энг яхши фахрий шахматчиси — Ўктам Шералиев
Ҳакамлар ва мутахассислар
Йилнинг энг яхши шахмат ҳаками — Комилжон Азизов
Йилнинг энг яхши шахмат таҳлилчиси — Улуғбек Тиллаев
Йилнинг энг яхши шахмат шарҳловчиси — Антон Ким
Махсус ва фахрий мукофотлар
Йилнинг энг ёрқин шахмат партияси — Нодирбек Абдусатторов
Шахмат ривожига қўшган улкан ҳиссаси учун — Сергей Пинчук
Чемпионат мира по рапиду и блицу в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.11.2025
Ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдаров FIDE Жаҳон кубоги чемпиони бўлди
Янгиликлар лентаси
0