Ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдаров FIDE Жаҳон кубоги чемпиони бўлди

© Sputnik/Элина БекназароваЧемпионат мира по рапиду и блицу в Самарканде
Чемпионат мира по рапиду и блицу в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.11.2025
Oбуна бўлиш
Гоадаги FIDE Жаҳон кубоги финалида Жавоҳир Синдаров хитойлик рақибини мағлуб этди ва чемпион бўлди.
ТОШКЕНТ, 26 ноя – Sputnik. Гоа (Ҳиндистон)даги ФИДЕ Жаҳон кубоги 2025 финалида Жавоҳир Синдаров хитойлик Вэй Ига қарши беллашувда ғалаба қозонди ва мусобақа чемпионига айланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Шахмат федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Ғалабадан сўнг Синдаров 120 минг доллар миқдоридаги чемпионлик мукофотини қўлга киритди.

Эътиборли жиҳати — Жавоҳир Синдаров 2026 йилги Номзодлар турнирига расмий йўлланмага эга бўлди.

Ярим финалда Синдаров яна бир ўзбекистонлик гроссмейстер — Нодирбек Якуббоевни мағлуб этган эди. Якуббоев учинчи ўрин учун беллашувда россиялик Андрей Есипенкога имкониятни бой бериб, тўртинчи ўринни эгаллади ва 50 минг доллар мукофот пулини олди.
Жаҳон кубогида жами 89 та мамлакатдан 206 нафар топ-шахматчилар иштирок этди. Турнирнинг умумий мукофот жамғармаси 2 миллион долларни ташкил этди.
Джавохир Синдаров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.11.2025
Синдаров ва Якуббоев FIDE Жаҳон кубоги финали йўлланмаси учун ўзаро беллашади
Янгиликлар лентаси
0