Эрондаги норозиликларга Исроил ва АҚШ алоқадор — мамлакат расмийлари

© AP Photo / K.M. ChaudaryПротесты в Иране
Протесты в Иране - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.01.2026
Oбуна бўлиш
Теҳрон расмийлари мамлакатдаги тартибсизликларда Исроил ва АҚШни айблади. Шу билан бирга, Эрон ТИВ раҳбари норозилик намойишлари билан боғлиқ вазият назорат остида эканини билдирди
ТОШКEНТ, 12 янв — Sputnik. Теҳронда АҚШ ва Исроилнинг норозилик намойишларига алоқадорлиги ҳақида "кўплаб далиллар" мавжуд. Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Аракчи хорижий давлатлар элчилари билан учрашувда маълум қилди.
Аракчининг таъкидлашича, Эронда кузатилаётган тартибсизликлар ташқи кучлар таъсирисиз ўтмаяпти. У Исроил ОАВларида Исроилнинг Эрондаги операциялари ҳақида чиққан маълумотлар, шунингдек, АҚШнинг собиқ давлат котиби Майк Помпеонинг ижтимоий тармоқдаги постларини ташқи аралашувга далил сифатида келтирди. Унда Эрондаги намойишчилар ва улар билан бирга ҳаракат қилган, деб айтилган Исроил разведка хизмати — Моссад агентлари ҳақида сўз юритилган.
Эрон президенти Масъуд Пезешкиан 11 январь куни халққа мурожаатида иқтисодий ислоҳотлар давом эттирилишини ва муаммолар ҳал этилишини ваъда қилди.
Шу билан бирга, у АҚШ ва Исроилни тартибсизликларни уюштиришда айблаб, радикаллар фуқароларнинг ҳақиқий талабларини алмаштириб қўймаслиги учун одамларни кўчаларга чиқишга чақирди.
Эронда норозилик намойишлари 2025 йил декабрь ойи охирида миллий валюта — риалнинг кескин қадрсизланиши ортидан бошланган. Дастлаб намойишчилар валюта курсининг ўзгариши ва унинг кундалик нархларга таъсиридан норози бўлган.
8 январдан бошлаб намойишлар фаоллашди. Бу жараён 1979 йилда тахтдан ағдарилган Эрон шоҳининг ўғли Ризо Паҳлавий чақириқлари билан боғланмоқда. Ўша куни мамлакатда интернет алоқаси узилиб қолгани ҳам хабар қилинган.
Reuters агентлиги АҚШда жойлашган ҳуқуқ ҳимоячиларига таяниб, норозиликлар бошланганидан бери камида 466 киши ҳалок бўлганини хабар қилди.
Беспилотники на подземной базе в Иране  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.01.2026
Агар Вашингтон ҳужум қилса, Эрон Исроил ва АҚШ базаларига зарба беради
Янгиликлар лентаси
0