Нью-Йоркда миграция рейдларига қарши норозилик намойиши бўлиб ўтди

Oбуна бўлиш
Намойишлар Миннеаполисда бир аёл отиб ўлдирилганидан кейин бутун мамлакат бўйлаб бўлиб ўтмоқда.
ТОШКЕНТ, 9 янв — Sputnik. Нью-Йоркда миграция рейдларига қарши норозилик намойиши бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда RT мухбири воқеа жойидан.
Намойишчилар "ICE террорини тўхтатинг" ва "Шаҳарларимизга қўшинлар киритманг" ёзувлари билан чиққан.
Эслатиб ўтамиз, 7 январь куни Миннеаполис шаҳрида АҚШ Иммиграция ва Божхона Назорати (ICE) ходими 37 ёшли Рене Никол Гудни отиб ўлдирган эди.
Вилоят хавфсизлиги котиби Кристи Ноэмнинг сўзларига кўра, Гуд "офицер ўт очишдан олдин уни ўз машинасида босиб кетишга" уринган.
Маълумот учун, бир неча йил олдин АҚШда бошланган BLM (Blac liives matter) ҳаракати ҳам айнан Миннеаполисда қора танли фуқаронинг полиция ходими томонидан ўлдирилиши оқибатида бошланган эди.
Янгиликлар лентаси
0