Эрон АҚШ ва Исроилни тартибсизликлар уюштиришда айблади

© РИА Новости / Антон БыстровВид на Тегеран, Иран. Архивное фото
Вид на Тегеран, Иран. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.01.2026
Oбуна бўлиш
Эрон олий раҳбари намойишчиларни "Трампни хурсанд қилиш учун ўз ватани мулкини вайрон қилаётган бир тўда вандаллар" деб атади.
ТОШКЕНТ, 9 янв — Sputnik. Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши Қўшма Штатлар ва Исроилни Ислом Республикасида тартибсизликларни уюштиришда айблади.
"Сўнгги кунлардаги воқеалар норозилик намойишлари билан бошланди, аммо сионист душманнинг назорати ва режалаштириши остида улар хавфсизлик инқирозига айланди. Трампнинг сўнгги кунлардаги баёнотлари, шунингдек, бу икки режимнинг Эрон миллати хавфсизлигига путур етказиш бўйича қўшма режасини кўрсатади", - дейилади кенгаш баёнотда.
Хавфсизлик кучлари васуд тизими энди намойишчилар ва қўзғолончилар билан муросага келмайди, деб таъкидланмоқда.
Кеча Эронда 1979 йилда ағдарилган Эрон шоҳининг авлоди вакили бўлган Ризо Паҳлавийнинг чақириғидан сўнг норозилик юришларининг навбатдаги тўлқини бўлиб ўтди.
Намойишчилар Теҳронда жамоат транспорти, тез ёрдам машиналари, ва яна бир неча объектларни вайрон қилишди. Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Али Ҳомайни намойишчиларни "Трампни хурсанд қилиш учун ўз ватани мулкини вайрон қилаётган бир тўда вандаллар" деб атади.
Норозилик намойишлари декабрь ойи охирида маҳаллий валютанинг қадрсизланиши туфайли бошланди. Асосий сабаб валюта курсининг кескин ўзгариши ва уларнинг улгуржи ва чакана нархларга таъсири эди.

Лекин кейинчалик намойишчлар иқтисодий талаблардан сиёсиё талабларга ўтишди. Баъзи жойларда полиция билан тўқнашувлар содир бўлди. Хавфсизлик кучлари ва намойишчилар орасида қурбонлар борлиги ҳақида хабар берилган.
Тасним ахборот агентлигининг хабар беришича, пайшанба куни бўлиб ўтган тартибсизликлар пайтида Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг икки ходими ҳалок бўлган.
Эрон юқори инфляцияни бошдан кечирмоқда. Риал тез қадрсизланмоқда: 2018 йил май ойида долларнинг норасмий қиймати 50 000 риал атрофида эди, ҳозирда очиқ бозорда бир доллар 1,4 миллион риалга тенг.
Верховный лидер Аятолла Али Хаменеи на встрече в Тегеране, Иран, 17 октября 2023 года. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.01.2026
Эрон олий раҳбари Трампни ўз мамлакатини бошқаришга чақирди
Янгиликлар лентаси
0