Эндиликда айрим нотариал хизматларни видеоалоқа орқали ҳам олиш мумкин

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишНотариус
Нотариус - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.01.2026
Oбуна бўлиш
Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа орқали амалга ошириш тартиби жорий этилди. Тартиб нотариусга боришни тўлиқ бекор қилмасдан, айрим хизматларни масофадан олиш имконини яратади
ТОШКЕНТ, 8 янв — Sputnik. Нотариал ҳаракатларни жисмоний ёки юридик шахс нотариал идорага келмаган ҳолда видеоконференцалоқа режими орқали амалга ошириш тартиби белгиланди. Тегишли низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Низомга кўра, нотариал ҳаракатлар видеоконференцалоқа режимида “E-notarius.uz” ахборот портали ҳамда “Notarius” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тасдиқланади.
Мурожаат қилувчи нотариал ҳаракатни видеоконференцалоқа режимида амалга ошириш учун электрон тармоқдан фойдаланиш шартлари билан танишади ва розилигини тасдиқлайди.
Мурожжат қилувчи электрон тармоқда тасдиқлашни сўраётган нотариал ҳаракатнинг номини аниқ кўрсатади ва зарур маълумотларни тўлдиради.
Нотариус мурожаат келиб тушган вақтдан бошлаб 1 иш кунида уни ўрганиб чиқади ҳамда унда камчиликлар мавжуд ёки йўқлиги тўғрисида хабарнома юборади.
Нотариус билан шахсий мулоқот давомида нотариал ҳаракат тарафлари жойлашган жойда улардан бошқа шахсларнинг бўлмаслиги, улар жойлашган жой шовқиндан холи, ёруғ бўлиши ва видеотасвир тиниқ кўриниши шарт.
Нотариал ҳаракат лойиҳаси имзолаш учун тайёр бўлгандан сўнг нотариус томонидан тарафларга уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлдари, амалга оширилаётган нотариал ҳаракатнинг мазмуни ва оқибатлари тушунтирилади.
Нотариус - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.09.2025
Нотариус соҳасида қоғозбозлик камаяди: янги қоидалар қабул қилинди
Янгиликлар лентаси
0