https://sputniknews.uz/20250910/notarius-qogozbozlik-kamayish-qoida-51885009.html
Нотариус соҳасида қоғозбозлик камаяди: янги қоидалар қабул қилинди
Нотариус соҳасида қоғозбозлик камаяди: янги қоидалар қабул қилинди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда нотариусга боришда ҳужжат топшириш тартиби енгиллашади
2025-09-10T17:07+0500
2025-09-10T17:07+0500
2025-09-10T17:07+0500
ўзбекистон
жамият
адлия вазирлиги
давлат
хизмат
президент қарори
янги қарор
битим
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/753/89/7538961_0:0:3073:1728_1920x0_80_0_0_bfc96246d96027c3998335149234fbe7.jpg
ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. Ўзбекистон президентининг “Нотариат институтини янада ривожлантириш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори (ПҚ–280-сон, 2025 йил 9 сентябрь) қабул қилинди.Қарорга кўра, 2025 йил 1 декабрдан республикада нотариал тасдиқланган никоҳ шартномалари нусхасини “Нотариус” ахборот тизимига мажбурий юклаш тартиби жорий этилади. Шу билан уларнинг аслини нотариус томонидан талаб қилиш бекор қилинади.2026 йил 1 январдан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг аслини нотариусга тақдим этиш талаби бекор қилинади. Шахсни идентификация қилиш ҳужжат реквизитлари орқали амалга оширилади, биометрик маълумотлар (бармоқ изи ва Face ID) орқали эса верификация қилинади.2026 йил 1 апрелдан кўчмас мулк ва ундаги улушлар билан боғлиқ барча битимлар нотариус томонидан тизим орқали давлат рўйхатидан ўтказиш учун юборилади. Кўчмас мулк объекти рўйхатдан ўтказилгандан сўнг, янги мулкдор ҳақидаги маълумотлар коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ахборот тизимларига автоматик юборилади ва базаларда янгиланади.Шунингдек, 2026 йил 1 мартдан бошлаб, БҲМнинг 1 000 бараваригача бўлган қуйидаги низосиз талаблар бўйича нотариуслар ижро хатлари ёзиш ҳуқуқига эга бўлади:Бундан ташқари, 2026 йил 1 апрелдан нотариус лавозими учун энг юқори ёш чегараси 65 ёшдан 70 ёшга оширилади. Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси суҳбат натижаларига кўра нотариус розилиги билан фаолиятни 70 ёшгача давом эттириши мумкин бўлади.Шу санага қадар давлат нотариал идораси нотариусини танлаш учун ахборот технологияларидан фойдаланилган икки босқичли ягона танлов тартиби ҳам жорий этилади:1-босқич — давлат ва жамият бошқаруви, коррупцияга қарши курашиш, фуқаролик ҳуқуқи, нотариат ва ворислик ҳуқуқи соҳалари бўйича тест синовлари;2-босқич — амалий имтиҳон: тестдан муваффақиятли ўтган талабгорлар Олий малака комиссиясида нотариал ҳаракат лойиҳаларини электрон платформада тайёрлайди ва муаммоли масалага (казусга) жавоб беради.Шу билан бирга, 2026 йил 1 апрелдан хусусий нотариус узрли сабабларга кўра иш фаолиятини бажара олмаганда, унинг аризаси асосида лицензиянинг амал қилиши вақтинча тўхтатилиши мумкин. Барча нотариал ҳужжатлар нотариуснинг имзоси, муҳри ёки QR-код билан тасдиқланиши шарт этиб белгиланди.
https://sputniknews.uz/20250906/onlayn-davlat-xizmatlari-soni-oshadi-51771968.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/753/89/7538961_11:0:2742:2048_1920x0_80_0_0_ebed5d8b773d89f0781ce4d4139a93d2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
нотариус соҳасида янги қоидалар, нотариусда қоғозбозлик камаяди, нотариусда паспорт асли талаб этилмайди, нотариус хизмати соддалашади, нотариус тизими рақамлаштирилиши, нотариус ва электрон хизматлар, нотариусда бюрократия қисқариши, нотариусда янги тартиблар 2025, никоҳ шартномаси
нотариус соҳасида янги қоидалар, нотариусда қоғозбозлик камаяди, нотариусда паспорт асли талаб этилмайди, нотариус хизмати соддалашади, нотариус тизими рақамлаштирилиши, нотариус ва электрон хизматлар, нотариусда бюрократия қисқариши, нотариусда янги тартиблар 2025, никоҳ шартномаси
Нотариус соҳасида қоғозбозлик камаяди: янги қоидалар қабул қилинди
Нотариус соҳасида тартиб соддалашади: ҳужжатлар электрон тизим орқали расмийлаштирилади, қоғозбозлик камаяди, биометрик аниқлаш йўлга қўйилади
ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. Ўзбекистон президентининг “Нотариат институтини янада ривожлантириш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори (ПҚ–280-сон, 2025 йил 9 сентябрь)
қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2025 йил 1 декабрдан республикада нотариал тасдиқланган никоҳ шартномалари нусхасини “Нотариус” ахборот тизимига мажбурий юклаш тартиби жорий этилади. Шу билан уларнинг аслини нотариус томонидан талаб қилиш бекор қилинади.
Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш жараёни қайд этилган аудио ва видеоёзувлар электрон қурилмаларда сақланади ҳамда уларни тизимда нотариал ҳаракатга тўғридан-тўғри бириктириш имконияти яратилади.
2026 йил 1 январдан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг аслини нотариусга тақдим этиш талаби бекор қилинади. Шахсни идентификация қилиш ҳужжат реквизитлари орқали амалга оширилади, биометрик маълумотлар (бармоқ изи ва Face ID) орқали эса верификация қилинади.
2026 йил 1 апрелдан кўчмас мулк ва ундаги улушлар билан боғлиқ барча битимлар нотариус томонидан тизим орқали давлат рўйхатидан ўтказиш учун юборилади. Кўчмас мулк объекти рўйхатдан ўтказилгандан сўнг, янги мулкдор ҳақидаги маълумотлар коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ахборот тизимларига автоматик юборилади ва базаларда янгиланади.
Шунингдек, 2026 йил 1 мартдан бошлаб, БҲМнинг 1 000 бараваригача бўлган қуйидаги низосиз талаблар бўйича нотариуслар ижро хатлари ёзиш ҳуқуқига эга бўлади:
нотариал тасдиқланган битимларга асосланган талаблар;
ёзма ва нотариал тасдиқланган битим мавжуд бўлганда қарздорнинг мажбуриятларини кўчар мол-мулк ҳисобидан бажариш ҳақидаги талаблар;
ижара тўловлари, кўп қаватли уй мулкдорларидан ундириладиган мажбурий бадал ва тўловлар, шунингдек, коммунал ҳамда алоқа хизматлари бўйича қарздорликни ундириш ҳақидаги талаблар.
Бундан ташқари, 2026 йил 1 апрелдан нотариус лавозими учун энг юқори ёш чегараси 65 ёшдан 70 ёшга оширилади. Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси суҳбат натижаларига кўра нотариус розилиги билан фаолиятни 70 ёшгача давом эттириши мумкин бўлади.
Шу санага қадар давлат нотариал идораси нотариусини танлаш учун ахборот технологияларидан фойдаланилган икки босқичли ягона танлов тартиби ҳам жорий этилади:
1-босқич — давлат ва жамият бошқаруви, коррупцияга қарши курашиш, фуқаролик ҳуқуқи, нотариат ва ворислик ҳуқуқи соҳалари бўйича тест синовлари;
2-босқич — амалий имтиҳон: тестдан муваффақиятли ўтган талабгорлар Олий малака комиссиясида нотариал ҳаракат лойиҳаларини электрон платформада тайёрлайди ва муаммоли масалага (казусга) жавоб беради.
Шу билан бирга, 2026 йил 1 апрелдан хусусий нотариус узрли сабабларга кўра иш фаолиятини бажара олмаганда, унинг аризаси асосида лицензиянинг амал қилиши вақтинча тўхтатилиши мумкин.
Барча нотариал ҳужжатлар нотариуснинг имзоси, муҳри ёки QR-код билан тасдиқланиши шарт этиб белгиланди.