Ҳаво сифати қачон яхшиланади — Экология қўмитаси прогноз берди

© Sputnik / Бахром ХатамовЗагрязнение воздуха в Ташкенте
Загрязнение воздуха в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.01.2026
Oбуна бўлиш
Ноқулай метеорологик шароитлар айрим ҳудудларда атмосфера ҳавосининг ифлосланишига олиб келмоқда, шу муносабат билан экологик назорат чоралари кучайтирилган
ТОШКЕНТ, 8 янв — Sputnik. Ўзбекистонда ноқулай метеорологик шароитлар 16–17 январга қадар сақланиб туриши, антициклонлар кириб келиши натижасида ёғингарчилик ва шамол тезлиги ошиши ҳисобига атмосфера ҳавоси сифати босқичма-босқич нормаллашиши кутилмоқда. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, айрим ҳолларда кундузги ва кечки ҳаво ҳарорати ўртасидаги фарқ 14 даражагача етиши, туман тушиши ҳамда шамол тезлигининг пасайиши атмосфера ҳавосида ифлослантирувчи моддалар тарқалишини қийинлаштирмоқда.
Таъкидланишича, ҳозирда Махсус комиссия томонидан экологик рейдлар ҳамда назорат тадбирлари кучайтирилган.
Атмосфера ҳавосига антропоген (яъни инсоний фаолият) юкламани камайтириш мақсадида айрим корхоналар қуввати чекланмоқда, баъзиларининг фаолияти эса вақтинча тўхтатилмоқда.
Қайд этилишича, 1–7 январь кунлари Тошкент шаҳридаги 12 та ва Тошкент вилоятидаги 22 та ишлаб чиқариш корхонасида текширувлар ўтказилиб, тегишли чоралар кўрилган. Шунингдек, атмосфера ҳавосини ифлослантирган ўнлаб автотранспорт воситаларига нисбатан маъмурий чоралар қўлланилган.
Пересохший водоем - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.01.2026
Сўнгги ўн йилда Марказий Осиёда сув қанчалик камайди — БМТ таҳлили
Янгиликлар лентаси
0