Хитой компанияси Жиззахда юқори технологияли агролойиҳа режалаштирмоқда

© Министерство сельского хозяйстваКитайская Wanlin Group планирует инвестировать в сельское хозяйство Узбекистана
Китайская Wanlin Group планирует инвестировать в сельское хозяйство Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.01.2026
Oбуна бўлиш
Хитойнинг Wanlin Group компанияси Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш бўйича қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш ниятида
ТОШКЕНТ, 8 янв — Sputnik. Хитойнинг Wanlin Group компанияси Ўзбекистонда дон ва дуккакли экинлар, сабзавот маҳсулотларини етиштириш, шунингдек, гўшт ва сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда қайта ишлашни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Акмал Қосимов компания раҳбари Ли Янтао бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув ўтказди.
Мулоқот давомида илғор агротехнологияларни жорий этиш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, делегация аъзолари Жиззах вилоятига ташриф буюриб, ўзлаштирилиши режалаштирилаётган лалми ва яйлов ерларини кўздан кечирди ҳамда мавжуд инфратузилма имкониятлари билан танишди.
Учрашув давомида қишлоқ хўжалиги соҳасида қатор инвестиция лойиҳалари таклиф этилди. Якунда томонлар қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр эканликларини билдирдилар.
Созревший хлопок - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.12.2025
Сурхондарёда Хитой компанияси 3 минг гектарда 96 млн долларлик пахта лойиҳасини бошлади
Янгиликлар лентаси
0