Сурхондарёда Хитой компанияси 3 минг гектарда 96 млн долларлик пахта лойиҳасини бошлади

© Министерство сельского хозяйства Созревший хлопок
Созревший хлопок - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.12.2025
Oбуна бўлиш
Лойиҳа амалга ошиши натижасида 300 та барқарор иш ўрни яратилиши ва йилига 12 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилиниши режалаштирилган
ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Термиз туманида 3 минг гектар майдонда томчилатиб суғориш технологияси асосида йирик кўламда пахта етиштириш ва уни тўлиқ саноат занжири бўйича чуқур қайта ишлаш лойиҳасига старт берилди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, лойиҳани Хитойнинг Anhui Wende Holding Group компанияси томонидан ташкил этилган “Huamian Taifeng Termiz” МЧЖ амалга оширади.

Лойиҳа қиймати 96 миллион доллар бўлиб, асосан маҳаллий аҳолини иш билан таъминлаш орқали 300 та барқарор иш ўрни яратиш режалаштирилган. Шунингдек, йиллик экспорт ҳажмини 12 миллион долларга етказиш кўзда тутилган.

Таъкидланишича, Anhui Wende Holding Group Марказий Осиёда аграр соҳада йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошираётган етакчи компаниялардан бири ҳисобланади.
В Фергане стартовал узбекско-российский проект стоимостью 50 млн долларов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.12.2025
Йирик цех ва совутгич омборлари — Қувада Россия ҳамкорлигида $50 млнлик лойиҳа бошланди.
Янгиликлар лентаси
0