Эрмитаж, Петергоф ва Фаберже музейи: ўзбекистонлик болалар Санкт-Петербургда таътилда

© Профсоюзная газета "Солидарность" ©В Санкт-Петербург прибыла детская делегация из Узбекистана
В Санкт-Петербург прибыла детская делегация из Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.01.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистондан келган болалар гуруҳи Россиядаги Янги йил таътили доирасида маданий-маърифий дастурда иштирок этмоқда. Сафар икки мамлакат ўртасидаги дўстона алоқалар доирасида ташкил этилган
ТОШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. Ўзбекистондан 46 нафар бола ва уларга ҳамроҳлик қилувчи шахслардан иборат гуруҳ Санкт-Петербургга етиб келиб, шаҳар бўйлаб экскурсия қилди ҳамда Планетарийга ташриф буюрди. Бу ҳақда Россия Марказий касаба уюшмасининг Солидарность газетаси хабар берди.
Яқин кунларда болалар Эрмитаж, Петергоф, Юсупов саройи, Фаберже музейи, РЖД музейи ҳамда Санкт-Петербургнинг бошқа диққатга сазовор маданий масканларига экскурсия қилишлари режалаштирилган.
Маълум қилинишича, ташриф 10 январга қадар давом этади. 2025 йил ёзида юздан ортиқ россиялик болалар Ўзбекистонга ташриф буюрган. Ўзбекистонлик болаларнинг Россияга бу галги сафари жавоб ташрифи ва дўстлик рамзи ҳисобланади.
© Профсоюзная газета "Солидарность" ©В Санкт-Петербург прибыла детская делегация из Узбекистана
В Санкт-Петербург прибыла детская делегация из Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.01.2026
В Санкт-Петербург прибыла детская делегация из Узбекистана
Ўзбекистонлик ёшларнинг Россияга ташрифи Россия мустақил касаба уюшмалари Федерацияси таклифига биноан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кўмагида ташкил этилди. Айни пайтда Ўзбекистонлик болаларнинг икки гуруҳи Москва ва Санкт-Петербургда Янги йил таътилида бўлиб турибди.
В столицу России прибыла делегация школьников из Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.01.2026
Ўзбекистонлик ўқувчилар делегацияси маданий алмашинув доирасида Москвага етиб келди
Янгиликлар лентаси
0