https://sputniknews.uz/20260105/uzbekistan-oquvchilar-moscow-kelish-54646923.html
Ўзбекистонлик ўқувчилар делегацияси маданий алмашинув доирасида Москвага етиб келди
Ўзбекистонлик ўқувчилар делегацияси маданий алмашинув доирасида Москвага етиб келди
Sputnik Ўзбекистон
44 нафар мактаб ўқувчиси ва 6 нафар кузатувчидан иборат Ўзбекистон делегацияси Домодедово аэропорти орқали Москвага етиб келди.
2026-01-05T18:27+0500
2026-01-05T18:27+0500
2026-01-05T18:27+0500
россия
касаба уюшмалари
ҳамкорлик
кремль
халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмаси (вднх)
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/05/54646775_1:0:1900:1068_1920x0_80_0_0_18b17d22dac1b25eed8927f8a1303a5e.png
ТОШКЕНТ, 5 янв — Sputnik. Москванинг Домодедово аэропортига 44 нафар мактаб ўқувчиси ва 6 нафар кузатувчидан иборат Ўзбекистон делегацияси етиб келди. Бу ҳақда Дунё ахборот агентлиги хабар берди.Маълумотларга кўра, Россия Мустақил касаба уюшмалари федерацияси томонидан ташкил этилган жавоб ташрифи 2025 йил ёзида бошланган болалар маданий алмашинуви дастурининг давоми ҳисобланади.Таъкидланишича, ушбу саёҳат Россия ҳудудларидан келган болалар “Анор” оромгоҳида дам олган пайтда бошланган ҳамкорликнинг мантиқий давомидир.Алмашинув ташаббуси Ўзбекистон касаба уюшмалари раҳбари Қудратулла Рафиқов томонидан илгари сурилган ва олий даражада қўллаб-қувватланган. Ёз фаслида Белгород, Брянск, Москва, Самара вилоятлари ҳамда Москва шаҳридаги 100 нафар бола мезбон давлат ҳисобидан Ўзбекистонда соғломлаштирилган.Беш кун давомида ўзбекистонлик ўқувчилар Москванинг асосий диққатга сазовор жойлари билан танишадилар. Дастурда Қизил майдон, “Зарядье” боғи, “Москва осмонида парвоз” медиа-мажмуасига ташрифлар назарда тутилган. Сафарнинг кульминацияси Кремль арчасига ташриф ва Кремль бўйлаб экскурсия бўлади.Шунингдек, меҳмонлар “Панорама 360” кузатув майдончасидан Москва-Ситини, “Поклонная гора”даги Ғалаба музейини, ВДНХ ҳудудида жойлашган “Атом” павильони ва Космонавтика музейини томоша қиладилар, шунингдек, “Воробьёви гори”да бўлишади.Интерактив маҳорат дарслари, жумладан, “Арча ўйинчоқлари фабрикаси”да, шунингдек, тарихий марказ — ГУМ ва Никольская кўчаси бўйлаб сайрлар режалаштирилган. Маданий дастур доирасида Москвадаги Ёшлар саройида “Сўнгги эртак” мюзиклини томоша қилиш ҳам кўзда тутилган.Сафар 9 январь куни якунланади
https://sputniknews.uz/20250731/tatil-rossiya-toshkent-viloyati-50974381.html
халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмаси (вднх)
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/05/54646775_239:0:1663:1068_1920x0_80_0_0_7e0684d7cc8eeb22503f033c60014dda.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон делегацияси, мактаб ўқувчилари, москва сафари, домодедово аэропорти, болалар маданий алмашинуви, россия, касаба уюшмалари, ўқувчилар саёҳати
ўзбекистон делегацияси, мактаб ўқувчилари, москва сафари, домодедово аэропорти, болалар маданий алмашинуви, россия, касаба уюшмалари, ўқувчилар саёҳати
Ўзбекистонлик ўқувчилар делегацияси маданий алмашинув доирасида Москвага етиб келди
Ўзбекистонлик мактаб ўқувчилари Россияда ўтказилаётган болалар маданий алмашинуви дастури доирасида Москвага ташриф буюрди. Сафар давомида қатор маданий объектлар зиёрат қилинади.
ТОШКЕНТ, 5 янв — Sputnik. Москванинг Домодедово аэропортига 44 нафар мактаб ўқувчиси ва 6 нафар кузатувчидан иборат Ўзбекистон делегацияси етиб келди. Бу ҳақда Дунё ахборот агентлиги
хабар берди.
Маълумотларга кўра, Россия Мустақил касаба уюшмалари федерацияси томонидан ташкил этилган жавоб ташрифи 2025 йил ёзида бошланган болалар маданий алмашинуви дастурининг давоми ҳисобланади.
Таъкидланишича, ушбу саёҳат Россия ҳудудларидан келган болалар “Анор” оромгоҳида дам олган пайтда бошланган ҳамкорликнинг мантиқий давомидир.
“Биз меҳмонларимизга қишки Москвани кўрсатишдан мамнунмиз”, — деди ФНПР ташкилий ишлар департаменти раҳбари ўринбосари Анастасия Анисимова.
Алмашинув ташаббуси Ўзбекистон касаба уюшмалари раҳбари Қудратулла Рафиқов томонидан илгари сурилган ва олий даражада қўллаб-қувватланган. Ёз фаслида Белгород, Брянск, Москва, Самара вилоятлари ҳамда Москва шаҳридаги 100 нафар бола мезбон давлат ҳисобидан Ўзбекистонда соғломлаштирилган.
Беш кун давомида ўзбекистонлик ўқувчилар Москванинг асосий диққатга сазовор жойлари билан танишадилар. Дастурда Қизил майдон, “Зарядье” боғи, “Москва осмонида парвоз” медиа-мажмуасига ташрифлар назарда тутилган. Сафарнинг кульминацияси Кремль арчасига ташриф ва Кремль бўйлаб экскурсия бўлади.
Шунингдек, меҳмонлар “Панорама 360” кузатув майдончасидан Москва-Ситини, “Поклонная гора”даги Ғалаба музейини, ВДНХ ҳудудида жойлашган “Атом” павильони ва Космонавтика музейини томоша қиладилар, шунингдек, “Воробьёви гори”да бўлишади.
Интерактив маҳорат дарслари, жумладан, “Арча ўйинчоқлари фабрикаси”да, шунингдек, тарихий марказ — ГУМ ва Никольская кўчаси бўйлаб сайрлар режалаштирилган. Маданий дастур доирасида Москвадаги Ёшлар саройида “Сўнгги эртак” мюзиклини томоша қилиш ҳам кўзда тутилган.
Сафар 9 январь куни якунланади