https://sputniknews.uz/20260107/nestle-mahsulotlar-qaytarib-olinish-54669305.html
Nestlé NAN ва ALFARÉ маҳсулотларининг айрим партиялари қайтариб олинмоқда
Nestlé NAN ва ALFARÉ маҳсулотларининг айрим партиялари қайтариб олинмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Nestlé компанияси эҳтимолий хавфларни камайтириш мақсадида Ўзбекистонда болалар озуқасининг айрим партияларини ихтиёрий равишда қайтармоқда. Қайси маҳсулотлар қайтарилаётгани ва истеъмолчиларга тавсиялар.
2026-01-07T10:04+0500
2026-01-07T10:04+0500
2026-01-07T10:04+0500
озиқ-овқат
ўзбекистон
жамият
хавфсизлик
сут
болалар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/726/26/7262612_0:318:3077:2048_1920x0_80_0_0_3620c11d553a6dc341ab9317ba922d5c.jpg
ТОШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. “Nestle Food” МЧЖ ХК Ўзбекистон ҳудудида болалар озуқаси маҳсулотларининг чекланган миқдорини ихтиёрий равишда қайтармоқда. Гап тез эрувчан сутли ва нордон сутли қуруқ аралашмалар, шунингдек аминокислоталар асосидаги махсус диетик даволаш учун мўлжалланган қуруқ аралашмаларнинг айрим партиялари ҳақида бормоқда.Маълум қилинишича, маҳсулотларни қайтариб олиш эҳтиёт чораси сифатида амалга оширилмоқда. Бу Nestlé компанияси томонидан ташқи етказиб берувчидан олинган хом ашёда (арахидон кислотаси) сереулид токсини бўлиши мумкинлиги билан боғлиқ эҳтимолий хавф аниқлангани ортидан дунё бўйлаб айрим партияларни ихтиёрий равишда қайтариш бўйича қабул қилинган глобал қарор доирасида амалга оширилмоқда.Қуйидаги маҳсулот партиялари қайтариб олинади:Қайд этилишича, мазкур ингредиент миқдори жуда кам бўлиб, Ўзбекистон қонунчилигида озиқ-овқат маҳсулотларида сереулид токсини миқдорини нормалаш талаб этилмаган. Компания таъкидлашича, қарор эҳтиёт чораси сифатида ҳамда сифат ва хавфсизлик бўйича ички протоколларга тўлиқ мувофиқ қабул қилинган. Кўрсатилган партияларга мансуб маҳсулотларни харид қилган истеъмолчилар уларни белгиланган тартибда қайтаришлари мумкин.Қўшимча маълумот учун истеъмолчиларни қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат қилиш сўралади: +998 78 120 20 55.
https://sputniknews.uz/20251117/oziq-ovqat-sanitariya-xulosa-tartib-53529214.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/726/26/7262612_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_7b6e766043cb89f51799d7696fdaf1df.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
nestlé, nestle food ўзбекистон, болалар озуқаси, nan, nan optipro, nan kislomolochniy, nan supreme, alfaré amino, болалар учун қуруқ аралашмалар, болалар озуқаси хавфсизлиги, маҳсулотни қайтариш, ўзбекистон бозори
nestlé, nestle food ўзбекистон, болалар озуқаси, nan, nan optipro, nan kislomolochniy, nan supreme, alfaré amino, болалар учун қуруқ аралашмалар, болалар озуқаси хавфсизлиги, маҳсулотни қайтариш, ўзбекистон бозори
Nestlé NAN ва ALFARÉ маҳсулотларининг айрим партиялари қайтариб олинмоқда
Nestlé компанияси эҳтимолий хавфларни олдини олиш мақсадида Ўзбекистон бозорида болалар озуқаси маҳсулотларининг чекланган партияларини ихтиёрий равишда қайтариш чораларини амалга оширмоқда
ТОШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. “Nestle Food” МЧЖ ХК Ўзбекистон ҳудудида болалар озуқаси маҳсулотларининг чекланган миқдорини ихтиёрий
равишда қайтармоқда.
Гап тез эрувчан сутли ва нордон сутли қуруқ аралашмалар, шунингдек аминокислоталар асосидаги махсус диетик даволаш учун мўлжалланган қуруқ аралашмаларнинг айрим партиялари ҳақида бормоқда.
Маълум қилинишича, маҳсулотларни қайтариб олиш эҳтиёт чораси сифатида амалга оширилмоқда. Бу Nestlé компанияси томонидан ташқи етказиб берувчидан олинган хом ашёда (арахидон кислотаси) сереулид токсини бўлиши мумкинлиги билан боғлиқ эҳтимолий хавф аниқлангани ортидан дунё бўйлаб айрим партияларни ихтиёрий равишда қайтариш бўйича қабул қилинган глобал қарор доирасида амалга оширилмоқда.
Қуйидаги маҳсулот партиялари қайтариб олинади:
NAN 1 OPTIPRO – 51490346АБ, 51750346АА, 51900346АЭ, 51760346АА, 52180346АБ, 52670346АЭ, 52680346АД, 51500346БА, 51910346БА
NAN 2 OPTIPRO – 5172080622, 5206080621, 5298080624, 5205080661, 5206080661, 5289080661, 5290080661, 5204080611, 5205080611
NAN Kislomolochniy (0–12 ой) – 51230017А1
NAN Supreme (0–12 ой) – 5-партия
ALFARÉ Amino – 51050017Й2, 51470017Й1, 52730017Й1
Қайд этилишича, мазкур ингредиент миқдори жуда кам бўлиб, Ўзбекистон қонунчилигида озиқ-овқат маҳсулотларида сереулид токсини миқдорини нормалаш талаб этилмаган.
Шунга қарамасдан, Nestlé компаниясининг эҳтимолий хавфларни камайтиришга қаратилган қатъий сиёсатидан келиб чиқиб, “Nestle Food” МЧЖ ХК 2026 йил 5 январдан бошлаб ушбу маҳсулот партияларини ихтиёрий равишда қайтариш чораларини бошлаган.
Компания таъкидлашича, қарор эҳтиёт чораси сифатида ҳамда сифат ва хавфсизлик бўйича ички протоколларга тўлиқ мувофиқ қабул қилинган.
Кўрсатилган партияларга мансуб маҳсулотларни харид қилган истеъмолчилар уларни белгиланган тартибда қайтаришлари мумкин.
Қўшимча маълумот учун истеъмолчиларни қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат қилиш сўралади: +998 78 120 20 55.