Пичоқ билан маст ҳолда безорилик қилган шахс қамалди

© Sputnik / Табылды КадырбековНож в руках
Нож в руках - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.01.2026
Oбуна бўлиш
Пичоқ кўтариб, қўшнисини безовта қилган фуқаро Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 3 та моддаси бўйича айбланди.
ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода кўп қаватли уй йўлагида пичоқ билан ҳаракатланган шахсга суд томонидан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 5 январь куни соат 01:35 да 1984 йилда туғилган О.С. маст ҳолатда Яшнобод туманидаги кўп қаватли уйлардан бирида қўшниси Д.Ю.нинг эшигини тақиллатиб, уни безовта қилган. У жамоат жойида совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган буюмни қонунга хилоф равишда олиб юриб, жамоат тартибини бузган.
Ҳодиса бўйича туман ички ишлар органлари ходимлари томонидан тезкор чоралар кўрилиб, ҳуқуқбузар маъмурий тартибда ушланган.
Яшнобод тумани ИИО ФМБ томонидан фуқаро О.С.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг:
183-моддаси (майда безорилик),
185-модда, 2-қисми (совуқ қурол ёки шундай ашёларни олиб юриш),
194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Драка, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.09.2025
Қайси ОТМ талабалари кўп жиноят содир этган — Сенат сўрови
Янгиликлар лентаси
0