https://sputniknews.uz/20250906/otm-talabalari-jinoyatchilik-soni-kop-51780507.html
Қайси ОТМ талабалари кўп жиноят содир этган — Сенат сўрови
Қайси ОТМ талабалари кўп жиноят содир этган — Сенат сўрови
Sputnik Ўзбекистон
Талабалар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш юзасидан Олий таълим вазирига парламент сўрови юборилади. 06.09.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-09-06T16:33+0500
2025-09-06T16:33+0500
2025-09-06T18:00+0500
ўзбекистон
жамият
ўзбекистон олий мажлиси сенати
талабалар
отм
ўзбекистон миллий университети
тошкент давлат техника университети
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/08/21261925_0:17:2001:1142_1920x0_80_0_0_ed10a513ec90a85a1490f376cbeffd0c.jpg
ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Сенат мажлисида талабалар орасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик муаммоси муҳокама қилинди. Қайд этилишича, 2024 йилда ОТМ талабалари иштирокида 761 та жиноят содир этилган, 2025 йилнинг 6 ойида 307та талаба томонидан ЙТҲлар, ўғрилик, тан жароҳати етказиш, безорилик, фирибгарлик каби жиноятлар содир этган.Айрим ОТМлар талабалари томонидан бевосита дарс вақтида, яъни соат 08:00 дан 16:00 гача бўлган давр мобайнида жиноятлар содир этилган.Бу таълим жараёни мунтазам назорат қилинмаётганидан, талабаларнинг ётоқхоналарга кириб-чиқиши, яшаши ҳамда тунги вақтда бўлиши устидан назорат етарли даражада эмаслиги ва талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш йўлга қўйилмаганидан далолат беради. Шунингдек, сўнгги йилларда олий таълим соҳасида фаолият юритаётган шахсларга нисбатан коррупция ҳолатлари бўйича қатор жиноят ишлари қўзғатилган. Бу эса, аҳолининг ҳақли эътирозлари кўпайишига, адолатсизликлар юзасидан фуқароларнинг шикоятлари сони кескин ортишига сабаб бўлаётганлиги сенаторлар томонидан танқид қилинди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/08/21261925_226:0:1773:1160_1920x0_80_0_0_1b9fa81026872800b4c641028256c2d6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, жамият, ўзбекистон олий мажлиси сенати, талабалар, отм, ўзбекистон миллий университети , тошкент давлат техника университети
ўзбекистон, жамият, ўзбекистон олий мажлиси сенати, талабалар, отм, ўзбекистон миллий университети , тошкент давлат техника университети
Қайси ОТМ талабалари кўп жиноят содир этган — Сенат сўрови
16:33 06.09.2025 (янгиланди: 18:00 06.09.2025) Талабалар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш юзасидан Олий таълим вазирига парламент сўрови юборилади.
ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Сенат мажлисида талабалар орасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик муаммоси муҳокама қилинди.
Қайд этилишича, 2024 йилда ОТМ талабалари иштирокида 761 та жиноят содир этилган, 2025 йилнинг 6 ойида 307та талаба томонидан ЙТҲлар, ўғрилик, тан жароҳати етказиш, безорилик, фирибгарлик каби жиноятлар содир этган.
Энг кўп жиноятлар* Тошкент давлат транспорт университети, Ўзбекистон миллий университети, Тошкент давлат техника университети, Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳиссасига тўғри келади, - дейилади хабарда.
Айрим ОТМлар талабалари томонидан бевосита дарс вақтида, яъни соат 08:00 дан 16:00 гача бўлган давр мобайнида жиноятлар содир этилган.
Бу таълим жараёни мунтазам назорат қилинмаётганидан, талабаларнинг ётоқхоналарга кириб-чиқиши, яшаши ҳамда тунги вақтда бўлиши устидан назорат етарли даражада эмаслиги ва талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш йўлга қўйилмаганидан далолат беради.
Муҳокама якунида ушбу ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан олий таълим, фан ва инновациялар вазири К. Шариповга Сенатнинг тегишли парламент сўрови юбориш тўғрисида қарори қабул қилинди.
Шунингдек, сўнгги йилларда олий таълим соҳасида фаолият юритаётган шахсларга нисбатан коррупция ҳолатлари бўйича қатор жиноят ишлари қўзғатилган. Бу эса, аҳолининг ҳақли эътирозлари кўпайишига, адолатсизликлар юзасидан фуқароларнинг шикоятлари сони кескин ортишига сабаб бўлаётганлиги сенаторлар томонидан танқид қилинди.