https://sputniknews.uz/20260106/greenland-masala-europe-birlashish-54663275.html
Трампнинг "иштахаси" ошдими: Гренландия масаласида Европа АҚШга қарши бирлашмоқда
Трампнинг "иштахаси" ошдими: Гренландия масаласида Европа АҚШга қарши бирлашмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Венесуэла масаласидан кейин АҚШ президенти Дональд Трамп Гренландия мавзусига яна қайтиб, уни Вашингтон учун "мутлақо зарур" деб атади. Бу баёнот Европа давлатлари, Хитой ва Гренландия раҳбариятининг кескин реакциясига сабаб бўлди
2026-01-06T17:51+0500
2026-01-06T17:51+0500
2026-01-06T17:51+0500
дунё янгиликлари
дунёда
европа иттифоқи
хитой
дональд трамп
ақш
сиёсат
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/06/54662900_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_ab79cfaad30765f18ecb64bcf5a3f82a.jpg
ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. Венесуэла масаласидан кейин АҚШ президенти Дональд Трамп Гренландия масаласига яна қайтиб, Вашингтонга ушбу ҳудуд "мутлақо зарур" эканини билдирди.Унинг сўзларига кўра, Данияга қарашли бу орол гўёки Россия ва Хитой кемалари билан "қуршаб олинган". Трамп Atlantic журналига берган интервьюсида таъкидлашича, Гренландия Арктика хавфсизлиги ҳамда НАТО манфаатларини ҳимоя қилиш нуқтаи назаридан АҚШ учун стратегик аҳамиятга эга.АҚШ маъмуриятидаги позицияАҚШ президенти маъмурияти раҳбари ўринбосари Стивен Миллер эса Даниянинг Гренландия устидан назорати қонунийлигини шубҳа остига олди.Economist журнали маълум қилишича, АҚШ расмийлари Гренландияга "эркин ассоциация" тўғрисида битим таклиф қилмоқчи бўлган, бироқ орол ҳукумати бундай тўғридан-тўғри музокаралардан бош тортган.Дания бош вазири Метте Фредериксен Дональд Трампни ушбу таҳдидларни тўхтатишга чақирди.Хитой ва халқаро ҳамжамият реакциясиХитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Линь Цзянь АҚШни "хитой таҳдиди" мавзусидан ўз геосиёсий манфаатларини оқлаш учун фойдаланмасликка чақирди.Европа Иттифоқи ҳам масалага қатъий муносабат билдирди. ЕИ ташқи сиёсат хизмати вакили Анита Хиппер Гренландия Арктика хавфсизлигида муҳим ўрин тутишини таъкидлаб, Иттифоқ Дания ва Гренландия билан тўлиқ ҳамжиҳат эканини билдирди.Франция, Германия, Италия, Полша, Испания, Буюк Британия ва Дания АҚШ даъвоси туфайли баёнот берди. Европа давлатлари Данияни қўллаб-қувватламоқдаФинляндия президенти Александр Стубб ҳамда Норвегия бош вазири Йонас Гар Стёре Данияга очиқ қўллаб-қувватлов билдирди.Шунингдек, Италия ташқи ишлар вазири Антонио Таяни Европа Гренландияни АҚШ даъволаридан ҳимоя қилиши лозимлигини айтди.Буюк Британия бош вазири Кир Стармер эса Гренландия келажаги фақат Гренландиянинг ўзи ва Дания томонидан ҳал қилиниши кераклигини таъкидлади.Нидерландия ва Польша раҳбарияти ҳам Даниянинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.Гренландия 1953 йилга қадар Даниянинг мустамлакаси бўлган. Ҳозирда у Дания Қироллигининг таркибий қисми ҳисобланади, бироқ 2009 йилда автономия мақомига эга бўлиб, ички сиёсатда ўзини ўзи бошқариш ҳамда мустақил қарор қабул қилиш ҳуқуқини олган.
https://sputniknews.uz/20260105/trampning-maqsadi-venesuela-yoki-narkotik-emas-maqsad-neft-siyosatchi-va-ekspertlar-fikri-54636868.html
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/06/54662900_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_0cff797d1eec077559b9abeaf330d087.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
гренландия, ақш, дональд трамп, дания, арктика хавфсизлиги, европа иттифоқи, нато, халқаро ҳуқуқ, ҳудудий яхлитлик, ақш даъволари, европа позицияси, гренландия автономияси, хитой ва ақш, геосиёсат
гренландия, ақш, дональд трамп, дания, арктика хавфсизлиги, европа иттифоқи, нато, халқаро ҳуқуқ, ҳудудий яхлитлик, ақш даъволари, европа позицияси, гренландия автономияси, хитой ва ақш, геосиёсат
Трампнинг "иштахаси" ошдими: Гренландия масаласида Европа АҚШга қарши бирлашмоқда
Европанинг қатор давлатлари АҚШнинг дунёдаги энг йирик орол — Гренландияга бўлган даъволарига қарши чиқиб, бу масалада Дания билан бирдамликни намоён этмоқда
ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. Венесуэла масаласидан кейин АҚШ президенти Дональд Трамп Гренландия масаласига яна қайтиб, Вашингтонга ушбу ҳудуд "мутлақо зарур"
эканини билдирди.
Унинг сўзларига кўра, Данияга қарашли бу орол гўёки Россия ва Хитой кемалари билан "қуршаб олинган". Трамп Atlantic журналига берган интервьюсида таъкидлашича, Гренландия Арктика хавфсизлиги ҳамда НАТО манфаатларини ҳимоя қилиш нуқтаи назаридан АҚШ учун стратегик аҳамиятга эга.
АҚШ маъмуриятидаги позиция
АҚШ президенти маъмурияти раҳбари ўринбосари Стивен Миллер эса Даниянинг Гренландия устидан назорати қонунийлигини шубҳа остига олди.
Унинг айтишича, "Гренландия қандай ҳуқуқ асосида Дания назорати остида?" деган савол очиқ қолмоқда. Миллер фикрича, АҚШ Арктика хавфсизлигини таъминлаши учун Гренландия Америка таъсир доирасига кириши керак.
Economist журнали маълум қилишича, АҚШ расмийлари Гренландияга "эркин ассоциация" тўғрисида битим таклиф қилмоқчи бўлган, бироқ орол ҳукумати бундай тўғридан-тўғри музокаралардан бош тортган.
Дания бош вазири Метте Фредериксен Дональд Трампни ушбу таҳдидларни тўхтатишга чақирди.
"АҚШга Гренландияни ўз назорати остига олиш керак, деган гапларда ҳеч қандай маъно йўқ. АҚШ Дания Қироллигининг уч қисмидан бирортасини ҳам аннексия қилиш ҳуқуқига эга эмас", — деди .
Хитой ва халқаро ҳамжамият реакцияси
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Линь Цзянь АҚШни "хитой таҳдиди" мавзусидан ўз геосиёсий манфаатларини оқлаш учун фойдаланмасликка чақирди.
Европа Иттифоқи ҳам масалага қатъий муносабат билдирди. ЕИ ташқи сиёсат хизмати вакили Анита Хиппер Гренландия Арктика хавфсизлигида муҳим ўрин тутишини таъкидлаб, Иттифоқ Дания ва Гренландия билан тўлиқ ҳамжиҳат эканини билдирди.
Франция, Германия, Италия, Полша, Испания, Буюк Британия ва Дания АҚШ даъвоси туфайли баёнот берди.
"Гренландия ўз халқига тегишли, Дания ва Гренландия билан боғлиқ масалалар бўйича қарорларни фақат Дания ва Гренландия қабул қилиши керак ва фақат улар," - дейилади хабарда.
Европа давлатлари Данияни қўллаб-қувватламоқда
Финляндия президенти Александр Стубб ҳамда Норвегия бош вазири Йонас Гар Стёре Данияга очиқ қўллаб-қувватлов билдирди.
Шунингдек, Италия ташқи ишлар вазири Антонио Таяни Европа Гренландияни АҚШ даъволаридан ҳимоя қилиши лозимлигини айтди.
Буюк Британия бош вазири Кир Стармер эса Гренландия келажаги фақат Гренландиянинг ўзи ва Дания томонидан ҳал қилиниши кераклигини таъкидлади.
Нидерландия ва Польша раҳбарияти ҳам Даниянинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
Гренландия бош вазири Йенс-Фредерик Нильсен гренландлар мулоқотга очиқ эканини, аммо у халқаро ҳуқуқ ва расмий дипломатик каналлар орқали олиб борилиши шартлигини таъкидлади. У ижтимоий тармоқлардаги кескин ва ҳурматсиз баёнотлар "тўғри мулоқот усули эмас" эканини алоҳида қайд этди.
Гренландия 1953 йилга қадар Даниянинг мустамлакаси бўлган. Ҳозирда у Дания Қироллигининг таркибий қисми ҳисобланади, бироқ 2009 йилда автономия мақомига эга бўлиб, ички сиёсатда ўзини ўзи бошқариш ҳамда мустақил қарор қабул қилиш ҳуқуқини олган.