https://sputniknews.uz/20260106/elchi-munosabat-czechia-vazir-tanqid-54660533.html
Дипломатик этикет меъёрларини бузди — Чехия бош вазири Украина элчисига жавоб берди
Дипломатик этикет меъёрларини бузди — Чехия бош вазири Украина элчисига жавоб берди
Sputnik Ўзбекистон
Украинага ҳарбий ёрдамни тўхтатиш ҳақидаги баёнотга Чехиядаги Украина элчисининг билдирган муносабати мамлакат бош вазири томонидан дипломатик этикет бузилиши сифатида баҳоланиб, танқид қилинди.
2026-01-06T16:25+0500
2026-01-06T16:25+0500
2026-01-06T16:51+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
дунё янгиликлари
дунёда
дипломатия
элчи
ташқи сиёсат
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/06/54659976_0:0:2803:1577_1920x0_80_0_0_617c48168f032cf8706ccfae4eee78b4.jpg
ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. Украина элчиси Василий Зварич Чехия парламенти қуйи палатаси спикерининг янги йил мурожаатини танқид қилиб, дипломатик этикет қоидаларини бузган. Бу ҳақда Чехия бош вазири Андрей Бабиш маълум қилди.Юзага келган вазиятга муносабат билдирган Чехия ташқи ишлар вазири Украина элчисининг мамлакатдаги учинчи олий конституциявий мансабдор шахс баёнотини оммавий равишда қоралаши ноўрин эканини таъкидлади. Чехия президенти Пётр Павел ҳам ушбу ҳолат юзасидан жиддий хавотир билдирган.Вазият Чехия парламенти қуйи палатаси спикери Томио Окамуранинг ижтимоий тармоқлардаги янги йил табриги ортидан келиб чиқди. У ўз мурожаатида Чехия фуқаролари пулига қурол сотиб олиш ва уни "маъносиз урушни қўллаб-қувватлаш" учун юбориш мумкин эмаслигини айтган.Зварич, ўз навбатида, чех сиёсатчисининг Украинанинг демократик йўл билан сайланган раҳбариятига нисбатан қабул қилиб бўлмайдиган баёнотларини танқид қилди ва уни лавозимидан четлаштирилишини истаётганига ишора қилиб, ҳокимият ҳамда жамоатчиликни унинг сўзлари юқори давлат мақомига қанчалик мос келишини баҳолашга чақирди.
https://sputniknews.uz/20251223/czechia-ukraine-oq-dori-toxtatish-54400765.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/06/54659976_62:0:2793:2048_1920x0_80_0_0_db891f930d7ba5f8bc19ccb885bd9f86.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
чехия, украина, украинага ёрдам, дипломатик этикет, элчи, бош вазир, сиёсий баёнот, ташқи сиёсат, чехия парламенти, украина элчиси, халқаро муносабатлар, дипломатия, европа сиёсати
чехия, украина, украинага ёрдам, дипломатик этикет, элчи, бош вазир, сиёсий баёнот, ташқи сиёсат, чехия парламенти, украина элчиси, халқаро муносабатлар, дипломатия, европа сиёсати
Дипломатик этикет меъёрларини бузди — Чехия бош вазири Украина элчисига жавоб берди
16:25 06.01.2026 (янгиланди: 16:51 06.01.2026) Чехия парламенти спикерининг "Зеленский атрофидаги ўғрилар" ва "олтин ҳожатхоналар" иборалари тилга олинган баёнотига Украина элчиси билдирган муносабати Чехия бош вазири танқидига учради
ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. Украина элчиси Василий Зварич Чехия парламенти қуйи палатаси спикерининг янги йил мурожаатини танқид қилиб, дипломатик этикет қоидаларини бузган. Бу ҳақда Чехия бош вазири Андрей Бабиш
маълум қилди.
"У, айтайлик, дипломатик этикет меъёрларини бузди. Унинг бизга ўргатадиган ҳеч нарсаси йўқ — у дипломат", — деди бош вазир.
Юзага келган вазиятга муносабат билдирган Чехия ташқи ишлар вазири Украина элчисининг мамлакатдаги учинчи олий конституциявий мансабдор шахс баёнотини оммавий равишда қоралаши ноўрин эканини таъкидлади. Чехия президенти Пётр Павел ҳам ушбу ҳолат юзасидан жиддий хавотир билдирган.
Вазият Чехия парламенти қуйи палатаси спикери Томио Окамуранинг ижтимоий тармоқлардаги янги йил табриги ортидан келиб чиқди. У ўз мурожаатида Чехия фуқаролари пулига қурол сотиб олиш ва уни "маъносиз урушни қўллаб-қувватлаш" учун юбориш мумкин эмаслигини айтган.
Унинг сўзларига кўра, можародан Ғарб компаниялари ва ҳукуматлари, шунингдек, "Владимир Зеленский хунтаси атрофидаги, олтиндан ҳожатхоналар ўрнатаётган украиналик ўғрилар" фойда кўрмоқда.
Зварич, ўз навбатида, чех сиёсатчисининг Украинанинг демократик йўл билан сайланган раҳбариятига нисбатан қабул қилиб бўлмайдиган баёнотларини танқид қилди ва уни лавозимидан четлаштирилишини истаётганига ишора қилиб, ҳокимият ҳамда жамоатчиликни унинг сўзлари юқори давлат мақомига қанчалик мос келишини баҳолашга чақирди.