https://sputniknews.uz/20251223/czechia-ukraine-oq-dori-toxtatish-54400765.html
Чехия Украина учун ўқ-дори сотиб олишни тўхтатади — парламент спикери
Чехия Украина учун ўқ-дори сотиб олишни тўхтатади — парламент спикери
Sputnik Ўзбекистон
Чехия Мудофаа вазирлиги Украина Қуролли кучлари учун ўқ-дорилар ташаббусидаги иштирокни тўхтатиш бўйича ҳужжатлар тайёрламоқда. Масала ҳукумат даражасида муҳокама қилиниши кутилмоқда.
2025-12-23T10:58+0500
2025-12-23T10:58+0500
2025-12-23T10:58+0500
европа иттифоқи
ғарб
дунё янгиликлари
дунёда
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
украина
чехия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/16/36200978_0:161:3071:1888_1920x0_80_0_0_ffffffe55ca380338515c05b58b78a55.jpg
ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Чехия Мудофаа вазирлиги Украина Қуролли кучлари учун ўқ-дорилар ташаббусидаги иштирокини тўхтатиш бўйича ҳужжатларни тайёрлайди. Бу ҳақда парламент депутатлари палатаси спикери ва ҳукмрон коалицияга кирувчи SPD (“Озодлик ва тўғридан-тўғри демократия”) ҳаракати етакчиси Томио Окамура маълум қилди.Унинг сўзларига кўра, Мудофаа вазирлиги Украинага ўқ-дорилар етказиб бериш бўйича ташаббусда ҳарбий идоранинг иштирокини тўхтатиш тўғрисидаги қарори учун ҳужжатларни тайёрлайди.Окамуранинг таъкидлашича, мазкур ҳужжатлар аввал коалиция кенгашида, кейин эса ҳукумат томонидан муҳокама қилинади.Шу билан бирга, Чехиянинг АҚШдан F-35 қирувчи самолётларини харид қилиши масаласига тўхталган Окамура “SPD учун бу харид ноўрин ва жуда қиммат”, деб билдирди. Унинг айтишича, ушбу масала республика Вазирлар Маҳкамасида муҳокама қилиниши керак.Маълумот учун, 2024 йилда Чехия раҳбарияти учинчи мамлакатларда йирик калибрли артиллерия снарядларини жамлаб, кейинчалик уларни Украинага етказиб бериш ташаббуси билан чиққан эди. Бу ташаббусни бир қатор Ғарб давлатлари молиявий қўллаб-қувватлади.Чехия ташқи ишлар вазирлигининг собиқ раҳбари Ян Липавский CNN Prima NEWS телеканали эфирида маълум қилишича, Украина учун ўқ-дорилар ташаббусини молиялаштирган Ғарб давлатлари жами тахминан 100 миллиард крон (қарийб 4,8 миллиард доллар) маблағ ажратган.Москва бир неча бор Украинага қурол етказиб бериш мамлакатни тўғридан-тўғри можарога тортувчи хатти-ҳаракатлар эканини таъкидлаган. Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавровнинг таъкидлашича, Украинага юборилаётган ҳар қандай қурол-аслаҳа юки Россия учун қонуний нишон ҳисобланади.Кремль Ғарбнинг қурол етказиб бериши Украина бўйича музокараларга ёрдам бермаслиги, аксинча, вазиятни янада кескинлаштиришини қайд этади.
https://sputniknews.uz/20251216/usa-europe-yordam-ukraine-tanqislik-54197467.html
украина
чехия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/16/36200978_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_d605ec7960ba0cdfaf8c95444402158e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
чехия, украина, ўқ-дорилар ташаббуси, чехия мудофаа вазирлиги, томио окамура, spd, украина қуролли кучлари, ғарб давлатлари, артиллерия снарядлари, россия–ақш музокаралари, дональд трамп, халқаро сиёсат, европа хавфсизлиги
чехия, украина, ўқ-дорилар ташаббуси, чехия мудофаа вазирлиги, томио окамура, spd, украина қуролли кучлари, ғарб давлатлари, артиллерия снарядлари, россия–ақш музокаралари, дональд трамп, халқаро сиёсат, европа хавфсизлиги
Чехия Украина учун ўқ-дори сотиб олишни тўхтатади — парламент спикери
Окамура таъкидлашича, Украинани қўллаб-қувватлаш можарони тезроқ якунлашга хизмат қилиши керак, тинчликка эришиш эса АҚШ ташаббуси асосида Россия билан олиб борилаётган музокараларга боғлиқ
ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Чехия Мудофаа вазирлиги Украина Қуролли кучлари учун ўқ-дорилар ташаббусидаги иштирокини тўхтатиш бўйича ҳужжатларни тайёрлайди. Бу ҳақда парламент депутатлари палатаси спикери ва ҳукмрон коалицияга кирувчи SPD (“Озодлик ва тўғридан-тўғри демократия”) ҳаракати етакчиси Томио Окамура
маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Мудофаа вазирлиги Украинага ўқ-дорилар етказиб бериш бўйича ташаббусда ҳарбий идоранинг иштирокини тўхтатиш тўғрисидаги қарори учун ҳужжатларни тайёрлайди.
Окамуранинг таъкидлашича, мазкур ҳужжатлар аввал коалиция кенгашида, кейин эса ҳукумат томонидан муҳокама қилинади.
Шунингдек, у “бюджетдан олинган пуллар энди Украина учун ўқ-дорилар ва қурол-яроғ сотиб олишга сарфланмаслигини” қайд этди.
Шу билан бирга, Чехиянинг АҚШдан F-35 қирувчи самолётларини харид қилиши масаласига тўхталган Окамура “SPD учун бу харид ноўрин ва жуда қиммат”, деб билдирди. Унинг айтишича, ушбу масала республика Вазирлар Маҳкамасида муҳокама қилиниши керак.
Маълумот учун, 2024 йилда Чехия раҳбарияти учинчи мамлакатларда йирик калибрли артиллерия снарядларини жамлаб, кейинчалик уларни Украинага етказиб бериш ташаббуси билан чиққан эди. Бу ташаббусни бир қатор Ғарб давлатлари молиявий қўллаб-қувватлади.
Шу тариқа, 2024 йилда Украина Қуролли кучлари 1,5 миллион, 2025 йилда эса 1,8 миллион артиллерия снарядларини олди. Лойиҳани амалга оширишда Чехия асосан Нидерландия ва Дания билан ҳамкорлик қилди.
Чехия ташқи ишлар вазирлигининг собиқ раҳбари Ян Липавский CNN Prima NEWS телеканали эфирида маълум қилишича, Украина учун ўқ-дорилар ташаббусини молиялаштирган Ғарб давлатлари жами тахминан 100 миллиард крон (қарийб 4,8 миллиард доллар) маблағ ажратган.
Москва бир неча бор Украинага қурол етказиб бериш мамлакатни тўғридан-тўғри можарога тортувчи хатти-ҳаракатлар эканини таъкидлаган. Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавровнинг таъкидлашича, Украинага юборилаётган ҳар қандай қурол-аслаҳа юки Россия учун қонуний нишон ҳисобланади.
Кремль Ғарбнинг қурол етказиб бериши Украина бўйича музокараларга ёрдам бермаслиги, аксинча, вазиятни янада кескинлаштиришини қайд этади.