https://sputniknews.uz/20260105/russia-qarz-migrantlar-patent-taqiq-54645465.html
Россияда қарзи бор мигрантларга меҳнат патенти берилиши ва узайтирилиши тақиқланиши мумкин
Россияда қарзи бор мигрантларга меҳнат патенти берилиши ва узайтирилиши тақиқланиши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Россия Давлат думаси қарзи бўлган ва суд қарорларини бажармаётган мигрантларга меҳнат патенти бериш ёки узайтиришни тақиқлашни назарда тутувчи қонун лойиҳасини муҳокамага чиқармоқчи.
2026-01-05T17:11+0500
2026-01-05T17:11+0500
2026-01-05T17:11+0500
мигрантлар
миграция
россия давлат думаси
янги қонун
лойиҳа
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/04/1d/49096817_53:69:1099:657_1920x0_80_0_0_545b890d93aa6b5de6593c7462b7d224.jpg
ТОШКЕНТ, 5 янв — Sputnik. Давлат думаси депутатлари байрамлардан сўнг Россия судлари қарорларини бажармаётган, шу жумладан қарздорлиги мавжуд бўлган чет элликларга меҳнат патентларини беришни рад этиш ёки узайтирмаслик тўғрисидаги қонун лойиҳасини киритади.Бу ҳақда ТАССга Давлат думасининг меҳнат, ижтимоий сиёсат ва фахрийлар ишлари бўйича қўмитаси раиси Ярослав Нилов маълум қилди.Унинг тушунтиришича, мазкур ташаббус “чет элликларнинг қарзлари билан курашиш учун рағбатлантирувчи воситалардан бири” бўлиши мумкин.Илгари Нилов маълум қилганидек, таклиф этилаётган тузатишларда меҳнат патентини бекор қилиш учун асос Россия суди қарорини қасддан бажармаслик ҳисобланади.Аввалроқ Россия Ички ишлар вазирлиги меҳнат патентларини расмийлаштириш ва бериш регламентини янгилаш тўғрисидаги буйруқ лойиҳасини эълон қилган эди. Унга кўра, агар чет эллик шахс гиёҳванд моддалар истеъмол қилса, хавфли юқумли касалликларга чалинган бўлса ёки тиббий кўрик натижалари бўйича ҳужжатларни ўз вақтида тақдим этмаса, унга патент берилмаслиги кўзда тутилмоқда.
https://sputniknews.uz/20251220/2026-yil-patent-narxi-54240903.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/04/1d/49096817_131:0:1099:726_1920x0_80_0_0_431656be92015604855836a7e971d01b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия давлат думаси, мигрантлар, меҳнат патенти, қарздорлик, суд қарори, патентни узайтириш, қонун лойиҳаси, ярослав нилов, россия иив, меҳнат миграцияси
россия давлат думаси, мигрантлар, меҳнат патенти, қарздорлик, суд қарори, патентни узайтириш, қонун лойиҳаси, ярослав нилов, россия иив, меҳнат миграцияси
Россияда қарзи бор мигрантларга меҳнат патенти берилиши ва узайтирилиши тақиқланиши мумкин
Давлат думасига қарздорлиги мавжуд бўлган ва суд қарорларини бажармаётган чет элликларга меҳнат патентларини бериш ёки узайтиришни чеклаш бўйича қонун лойиҳасини киритишни режалаштирмоқда
ТОШКЕНТ, 5 янв — Sputnik. Давлат думаси депутатлари байрамлардан сўнг Россия судлари қарорларини бажармаётган, шу жумладан қарздорлиги мавжуд бўлган чет элликларга меҳнат патентларини беришни рад этиш ёки узайтирмаслик тўғрисидаги қонун лойиҳасини киритади.
Бу ҳақда ТАССга Давлат думасининг меҳнат, ижтимоий сиёсат ва фахрийлар ишлари бўйича қўмитаси раиси Ярослав Нилов
маълум қилди.
"Мен ва ҳамкасбларим фикрича, суд қарорига қарамай қарзини қасддан тўламайдиган мигрантларга меҳнат патенти беришни рад этиш механизмини жорий этиш зарур. Ҳукуматга ушбу қонун лойиҳаси юборилди, у баҳорги сессиядаёқ Давлат думасига киритилади", — деди Нилов.
Унинг тушунтиришича, мазкур ташаббус “чет элликларнинг қарзлари билан курашиш учун рағбатлантирувчи воситалардан бири” бўлиши мумкин.
"Бу қарздор шахс патентни узайтириш учун ўз қарзини мажбурий тартибда тўлаши шарт бўлган шароитларни яратиш учун зарур", — деди депутат.
Илгари Нилов маълум қилганидек, таклиф этилаётган тузатишларда меҳнат патентини бекор қилиш учун асос Россия суди қарорини қасддан бажармаслик ҳисобланади.
Аввалроқ Россия Ички ишлар вазирлиги меҳнат патентларини расмийлаштириш ва бериш регламентини янгилаш тўғрисидаги буйруқ лойиҳасини эълон қилган эди. Унга кўра, агар чет эллик шахс гиёҳванд моддалар истеъмол қилса, хавфли юқумли касалликларга чалинган бўлса ёки тиббий кўрик натижалари бўйича ҳужжатларни ўз вақтида тақдим этмаса, унга патент берилмаслиги кўзда тутилмоқда.