5 январдан маҳаллаларда "Мазмунли таътил": ёшлар ўртасида танлов ва мусобақалар ўтказилади

© pexels.com/Kampus ProductionФутбол
Футбол - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.01.2026
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, ушбу тадбирларда иштирок этишни хохловчилар ўз маҳалларидаги ёшлар етакчиларига мурожаат қилишлари мумкин
ТОШКЕНТ, 4 янв — Sputnik. 5–11 январь кунлари Ёшлар ишлари агентлиги ташаббуси билан мамлакатнинг барча маҳаллаларида “Мазмунли таътил” дастури доирасида турли танлов ва мусобақалар ташкил этилади.
Маълум қилинишича, ушбу ташаббус ёшларнинг қишки таътилини мазмунли ва фаол ўтказиш, уларни соғлом турмуш тарзи ҳамда интеллектуал фаолиятга жалб этиш мақсадида амалга оширилмоқда.
Дастур доирасида 7 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар иштирок этишлари мумкин.
“Мазмунли таътил” дастури доирасида қуйидаги йўналишлар бўйича танлов ва мусобақалар ўтказилиши режалаштирилган:
Мини-футбол мусобақаси
“Заковат” интеллектуал ўйини
“Киберспорт” мусобақаси
“Миллий караоке” тадбири
Шахмат мусобақаси
Шашка мусобақаси
“Қувноқ стартлар” спорт ўйинлари
Шунингдек, дастур доирасида “Ibrat farzandlari”, “Mutolaa”, “Ustoz AI” ва “UzChess” платформалари орқали онлайн викториналар ўтказилади. Ғолиблар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиши белгиланган.
IT-школа School 21 в Самаркандской области.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.01.2026
“Беш миллион сунъий интеллект етакчилари” лойиҳаси амалга оширилади
Янгиликлар лентаси
0