Тадбиркорлар учун муҳим ўзгариш: электрон ҳисобварақ-фактуралар бўйича янги қоида

© Sputnik / Нина Зотина / Медиабанкка ўтишБланк налоговой декларации по налогу на добавленную стоимость
Бланк налоговой декларации по налогу на добавленную стоимость - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.01.2026
Oбуна бўлиш
Янги тартиб электрон ҳисобварақ-фактуралар орқали қўшилган қиймат солиғини ҳисоб-китобларини назорат қилишни янада кучайтиради
ТОШКЕНТ, 4 янв — Sputnik. Электрон ҳисобварақ-фактураларнинг хавф даражасини аниқлаш ҳамда уларда акс эттирилган операциялар бўйича ҚҚС тўлаш тартиби белгиланди. Ҳукумат қарори билан тегишли низом тасдиқланди.
Низом электрон ҳисобварақ-фактураларнинг (ЭҲФ) товарлар (хизматлар)ни битта етказиб бериш занжири доирасида хавф даражасини баҳолаш, уларни тоифаларга ажратиш тартибини, шунингдек хавф даражасига қараб ЭҲФлар бўйича ҚҚСни тўлаш ва ҳисобга олиш хусусиятларини белгилайди.
Низомга мувофиқ, ЭҲФлар хавф даражасини баҳолаш ахборот тизими асосида амалга оширилади. Юқори хавф даражасига эга бўлган ЭҲФларнинг улуши ҳисобот даврида ҚҚС тўловчи томонидан расмийлаштирилган жами ЭҲФлар сонининг 10 фоизидан ошмаслиги лозим.
ЭҲФларнинг хавф даражаси мезонлари Солиқ қўмитаси томонидан белгиланади.
Ушбу низомни қўллаш мақсадида ЭҲФлар хавф даражаларига кўра қуйидаги тоифаларга ажратилади:
хавф даражаси паст бўлган ЭҲФлар;
хавф даражаси юқори бўлган ЭҲФлар.
ЭҲФлар ахборот тизимида назарда тутилган ҳар бир мезон бўйича белгиланган балларни жамлаш орқали автоматик тарзда баҳоланади. Ҳисобланган умумий балл асосида ЭҲФлар тегишли хавф тоифасига киритилади.
Солиқ қўмитаси хавф даражасини ҳисобга олган ҳолда ЭҲФларнинг марказлаштирилган электрон реестрини юритади.
Бумага, руки, ручка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.12.2025
Тадбиркорларга солиқ муносабатларида енгилликлар берилади
Янгиликлар лентаси
0