https://sputniknews.uz/20251226/tadbirkorlar-soliq-engilliklar-54492948.html
Тадбиркорларга солиқ муносабатларида енгилликлар берилади
Тадбиркорларга солиқ муносабатларида енгилликлар берилади
Sputnik Ўзбекистон
Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. 26.12.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-12-26T18:11+0500
2025-12-26T18:11+0500
2025-12-26T18:11+0500
иқтисод
тадбиркор
солиқ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/18/23528171_0:161:3069:1887_1920x0_80_0_0_47c44c3a0413564591f58fbc5ee5b8e1.jpg
ТОШКЕНТ, 26 дек – Sputnik. Ўзбекистонда тадбиркорларга солиқ муносабатларида енгилликлар берилади. Тегишли қонун билан (ЎРҚ–1108-сон) айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.Унга кўра, қуйидаги ҳолатда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юритишни бошлаш мумкин эмаслиги, бошланган иш эса тугатилиши лозимлиги белгиланди:Шунингдек, Иқтисодий процессуал кодексдаги ҳуқуқий таъсир чоралари жумласига “ҚҚСни тўловчи сифатида махсус рўйхатга олиш ҳисобига қўйилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини 30 кундан ортиқ бўлган муддатга тўхтатиб туриш киритилди.Бундан ташқари, солиқ қарзи мавжуд бўлган юридик шахслар ва ЯТТлар солиқ органига солиқ қарзини ўз дебитори ҳисобидан ундиришни сўраб мурожаат қилишга ҳақли.Мурожаатга ўзаро тасдиқланган ёки бир томонлама имзоланган ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномаси илова қилиниши лозим.Фойда солиғи бўйича солиқ имтиёзлари президент қарорлари билан, фақат амортизация қилинадиган асосий воситаларни тезлаштирилган амортизация қилиш ҳуқуқини бериш тарзида, 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилиши кўзда тутилди.Солиқ тўловчининг дебитори билдириш хати олинган кундан эътиборан 10 иш кунида ўзаро ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномасини имзолаши (тасдиқлаши) ёки солиштирма далолатномада кўрсатилган қарз мавжуд эмаслигини асослаган ҳолда рад жавобини бериши шарт.
https://sputniknews.uz/20251223/bojxonada-tadbirkorlar-engilliklar-54416627.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/18/23528171_168:0:2899:2048_1920x0_80_0_0_19d299d16200f765040fabe3e32ad418.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, тадбиркор, солиқ
иқтисод, тадбиркор, солиқ
Тадбиркорларга солиқ муносабатларида енгилликлар берилади
Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
ТОШКЕНТ, 26 дек – Sputnik. Ўзбекистонда тадбиркорларга солиқ муносабатларида енгилликлар берилади. Тегишли қонун билан (ЎРҚ–1108-сон) айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар
киритилди. Унга кўра, қуйидаги ҳолатда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юритишни бошлаш мумкин эмаслиги, бошланган иш эса тугатилиши лозимлиги белгиланди:
агар солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан охирги 3 ой ичида солиқ ҳисоботлари ўз вақтида тақдим этилган ва кейинги ҳисобот даври учун солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатининг кечиктирилиши 5 иш кунидан ошмаган бўлса.
Шунингдек, Иқтисодий процессуал кодексдаги ҳуқуқий таъсир чоралари жумласига “ҚҚСни тўловчи сифатида махсус рўйхатга олиш ҳисобига қўйилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини 30 кундан ортиқ бўлган муддатга тўхтатиб туриш киритилди.
Бундан ташқари, солиқ қарзи мавжуд бўлган юридик шахслар ва ЯТТлар солиқ органига солиқ қарзини ўз дебитори ҳисобидан ундиришни сўраб мурожаат қилишга ҳақли.
Мурожаатга ўзаро тасдиқланган ёки бир томонлама имзоланган ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномаси илова қилиниши лозим.
Фойда солиғи бўйича солиқ имтиёзлари президент қарорлари билан, фақат амортизация қилинадиган асосий воситаларни тезлаштирилган амортизация қилиш ҳуқуқини бериш тарзида, 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилиши кўзда тутилди.
Солиқ тўловчининг дебитори билдириш хати олинган кундан эътиборан 10 иш кунида ўзаро ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномасини имзолаши (тасдиқлаши) ёки солиштирма далолатномада кўрсатилган қарз мавжуд эмаслигини асослаган ҳолда рад жавобини бериши шарт.