Гулбозор маҳалласидаги сайёҳлик кўчаси – Тошкент тарихининг жонли акс-садоси
Гулбозор маҳалласидаги сайёҳлик кўчаси – Тошкент тарихининг жонли акс-садоси
Sputnik Ўзбекистон
Бой тарих ва миллий меросга ега Ўзбекистон сайёҳлар учун бетакрор ё‘налишларни таклиф етади. Тошкентнинг тарихий қисмида жойлашган Гулбозор маҳалласидаги сайёҳлик кўчаси еса меҳмонларга ўзбек халқининг ҳаёти, урф-одатлари ва маданий қадриятларини яқиндан ҳис етиш имконини беради.
Мазкур кўча Чорсу бозори ва 1570-йилда барпо этилган машҳур Кўкалдош мадрасаси яқинида жойлашгани билан алоҳида аҳамият касб этади. Қайта таъмирлаш жараёнида кўча кириш қисмида ўрта асрларга хос анъанавий дарвозалар тикланди. 50 метрли ўйма устунли айвон эса Хожа Аҳрор Валий масжидига очиладиган бетакрор манзарани тақдим этади.Кўча ҳудудида барпо этилган сув ҳавзаси ва турли гуллар, мевали ҳамда манзарали дарахтлар жазирама кунларда салқинлик бағишлайди. Асосий эътибор эса ўзбек маҳалласининг асл қиёфасини сақлаб қолишга қаратилган: тор кўчалар, кичик уйлар ва ўйма ёғоч эшиклар бунга яққол мисолдир. Бугунги кунда бу ерда ҳунармандчилик устахоналари, миллий нонвойхоналар ва анъанавий таомлар тақдим этувчи ресторанлар фаолият юритмоқда. Шунингдек, сайёҳлар учун “Нон тарихи” ва “Қадимий Тошкент бўйлаб саёҳат” кўргазмалари ташкил этилган. Лойиҳада сақлаб қолинган қимматбаҳо дарахт эса бино интерерининг ажралмас қисмига айланган.Ўзбекистон ўзининг бетакрор қадимий тарихий обидалари, бой маданияти ва меҳмондўстлиги билан дунёга танилган. Гулбозор маҳалласидаги ушбу кўча ҳам замонавий сайёҳлик маконларидан бирига айлантирилди.
Тошкентнинг тарихий қисмида жойлашган Гулбозор маҳалласидаги сайёҳлик кўчаси меҳмонларга ўзбек халқининг ҳаёти, урф-одатлари ва маданий қадриятларини яқиндан ҳис этиш имконини беради.
Мазкур кўча Чорсу бозори ва 1570-йилда барпо этилган машҳур Кўкалдош мадрасаси яқинида жойлашгани билан алоҳида аҳамият касб этади. Қайта таъмирлаш жараёнида кўча кириш қисмида ўрта асрларга хос анъанавий дарвозалар тикланди. 50 метрли ўйма устунли айвон эса Хожа Аҳрор Валий масжидига очиладиган бетакрор манзарани тақдим этади.
Кўча ҳудудида барпо этилган сув ҳавзаси ва турли гуллар, мевали ҳамда манзарали дарахтлар жазирама кунларда салқинлик бағишлайди. Асосий эътибор эса ўзбек маҳалласининг асл қиёфасини сақлаб қолишга қаратилган: тор кўчалар, кичик уйлар ва ўйма ёғоч эшиклар бунга яққол мисолдир.
“Гулбозор маҳалласидаги сайёҳлик кўчаси — бу ўтмиш ва бугуннинг уйғунлиги, ўзбек маданиятининг жонли ифодасидир.”
Бугунги кунда бу ерда ҳунармандчилик устахоналари, миллий нонвойхоналар ва анъанавий таомлар тақдим этувчи ресторанлар фаолият юритмоқда. Шунингдек, сайёҳлар учун “Нон тарихи” ва “Қадимий Тошкент бўйлаб саёҳат” кўргазмалари ташкил этилган. Лойиҳада сақлаб қолинган қимматбаҳо дарахт эса бино интерерининг ажралмас қисмига айланган.
Ўзбекистон ўзининг бетакрор қадимий тарихий обидалари, бой маданияти ва меҳмондўстлиги билан дунёга танилган. Гулбозор маҳалласидаги ушбу кўча ҳам замонавий сайёҳлик маконларидан бирига айлантирилди.