Озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан божхона божининг нол ставкаси муддати узайтирилди

© РИА Новости / Антон ДенисовТележка с продуктами в магазине Магнит.
Тележка с продуктами в магазине Магнит.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.01.2026
Oбуна бўлиш
Божсиз импорт 36 тоифадаги товарлар учун сақланиб қолади — консерваланган гўштдан тортиб болалар кийим-кечагича.
ТОШКЕНТ, 1 янв — Sputnik. Ўзбекистонда асосий озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан божхона божининг нол ставкасини қўллаш муддати узайтирилди.
Президент имзолаган янги фармонга кўра, ички истеъмол бозоридаги ижтимоий аҳамиятга эга товарлар импортига нисбатан божхона божининг нол ставкасини қўллаш муддати 2027 йил 1 январига қадар узайтирилди.
Рўйхатда қорамол ва қўй гўшти, балиқ, шакар, сариёғ ва сутдан тайёрланган бошқа мойлар ва ёғлар, парранда тухумлари, банан, цитрус мевалари (лимондан ташқари), қаҳва, чой, ҳайвон ва ўсимлик ёғлари ва мойлари, маргарин, хамиртуруш, буғдой уни, йогурт, пишлоқ ва твороглар, пиёз, саримсоқпиёз, қуритилган хурмо, олма, нок, беҳи, ун, тайёр ёки консерваланган гўшт маҳсулотлари, мураббо, мевали желе, мармелад, консерваланган мевалар, ёнғоқлар, соуслар, минерал ва газланган сувлар, болалар кийими, пойабзал ва бошқа кўплаб маҳсулотлар ўрин олган.
Бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда зарур ҳолларда “озиқ-овқат хавфсизлиги, аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларининг асосий турлари билан таъминланганлиги даражаси ҳамда ички бозорда нархлар барқарорлигидан келиб чиққан ҳолда” божхона божининг ноль ставкаси қўлланиладиган товарлар рўйхатини ўзгартириш бўйича президент маъмуриятига таклифлар киритиш вазифаси юклатилган.
Ўзбекистонда 2025 йил охиригача 2023 йил мартида жорий этилган 36 тоифадаги озиқ-овқат ва бошқа товарларга божхона тўловларининг ноль ставкалари амал қиларди.
Мамонтовский таможенный пост Щелковской таможни - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.12.2025
Божхонада катта ўзгаришлар: 2026 йилдан тадбиркорларга янги енгилликлар берилади
Янгиликлар лентаси
0