https://sputniknews.uz/20260101/mirziyoev-yangi-yil-tabrik-54595960.html
Мирзиёевни кимлар Янги йил билан табриклади
Мирзиёевни кимлар Янги йил билан табриклади
Sputnik Ўзбекистон
Янги 2026 йил муносабати билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев номига самимий табрик ва тилаклар келмоқда. Қутловларда Мирзиёев раҳбарлигида Янги Ўзбекистонни барпо этиш стратегияси доирасида амалга оширилаётган сиёсий янгиланишлар ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларга юксак баҳо берилган.
2026-01-01T10:45+0500
2026-01-01T10:45+0500
2026-01-01T10:45+0500
сиёсат
шавкат мирзиёев
ўзбекистон
янги йил
табрик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0c/1a/54481586_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_0bdb60b464972964dc37ac8800bb21d6.jpg
ТОШКЕНТ, 1 янв — Sputnik. Янги 2026 йил муносабати билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев номига самимий табрик ва тилаклар келмоқда. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.Қайд этилишича, уларни хорижий давлатлар, парламентлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар, етакчи молиявий институтлар раҳбарлари, таниқли сиёсатчилар, жамоат ва дин арбоблари йўллаган.Қутловларда Мирзиёев раҳбарлигида Янги Ўзбекистонни барпо этиш стратегияси доирасида амалга оширилаётган сиёсий янгиланишлар ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларга юксак баҳо берилган.Шу билан бирга, мамлакат халқаро майдондаги мавқеи ва нуфузи тобора мустаҳкамланиб боришига хизмат қилаётган проактив, очиқ ва прагматик ташқи сиёсатнинг самаралари алоҳида қайд этилган.Хорижий ҳамкорлар Ўзбекистон етакчиси ва кўп миллатли халқига янги йилда тинчлик-осойишталик, бахт-саодат, фаровонлик, катта муваффақиятлар ва равнақ тилакларини изҳор этмоқда.Жумладан, Россия, Хитой етакчилари, Марказий Осиё мамлакатлари раҳбарлари, араб давлатлари етакчилари ўз табрикларини йўллаган.Бундан ташқари, ШҲТ, МДҲ, ТДТ ва ИҲТ бош котиблари Янги йил муносабати билан табриклаган.
https://sputniknews.uz/20260101/mirziyoev-54590857.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0c/1a/54481586_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_45958640b59a7f852eea7b69557fea56.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
янги йил табрик шавкат мирзиёев қутлов
янги йил табрик шавкат мирзиёев қутлов
Мирзиёевни кимлар Янги йил билан табриклади
Хорижий ҳамкорлар Ўзбекистон етакчиси ва кўп миллатли халқига бахт-саодат, фаровонлик, катта муваффақиятлар ва равнақ тилакларини изҳор этмоқда.
ТОШКЕНТ, 1 янв — Sputnik. Янги 2026 йил муносабати билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев номига самимий табрик ва тилаклар келмоқда. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар қилди. Қайд этилишича, уларни хорижий давлатлар, парламентлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар, етакчи молиявий институтлар раҳбарлари, таниқли сиёсатчилар, жамоат ва дин арбоблари йўллаган.
Қутловларда Мирзиёев раҳбарлигида Янги Ўзбекистонни барпо этиш стратегияси доирасида амалга оширилаётган сиёсий янгиланишлар ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларга юксак баҳо берилган.
Шу билан бирга, мамлакат халқаро майдондаги мавқеи ва нуфузи тобора мустаҳкамланиб боришига хизмат қилаётган проактив, очиқ ва прагматик ташқи сиёсатнинг самаралари алоҳида қайд этилган.
Хорижий ҳамкорлар Ўзбекистон етакчиси ва кўп миллатли халқига янги йилда тинчлик-осойишталик, бахт-саодат, фаровонлик, катта муваффақиятлар ва равнақ тилакларини изҳор этмоқда.
Жумладан, Россия, Хитой етакчилари, Марказий Осиё мамлакатлари раҳбарлари, араб давлатлари етакчилари ўз табрикларини йўллаган.
Бундан ташқари, ШҲТ, МДҲ, ТДТ ва ИҲТ бош котиблари Янги йил муносабати билан табриклаган.