https://sputniknews.uz/20260101/mirziyoev-54590857.html
Мирзиёев Ўзбекистон халқини Янги йил билан табриклади
Мирзиёев Ўзбекистон халқини Янги йил билан табриклади
Sputnik Ўзбекистон
Президент: Аҳолининг ёрдамга муҳтож қатламлари, муҳтарам кексаларимиз, қадрли хотин-қизлар ва навқирон ёшларимизни қўллаб-қувватлашни кенгайтирамиз. 01.01.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-01-01T00:18+0500
2026-01-01T00:18+0500
2026-01-01T00:18+0500
сиёсат
ўзбекистон
янги йил
табрик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/01/54591423_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_8c8286b77d81ccc9d70186e8fe699b9c.jpg
ТОШКЕНТ, 1 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Янги йил байрами муносабати билан халққа табрик йўллади.Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, дунёдаги мураккаб вазиятга қарамасдан, мамлакат ўз олдига қўйган барча мақсад ва марраларга эришди. Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти ҳажми илк бор 145 миллиард доллардан ошди ва мамлакат ўрта даромадли давлатлар қаторидаги ўрнини мустаҳкамлади.Таъкидланишича, барча иқтисодиёт тармоқларини технологик ва инновацион ўсиш моделига ўтказилади. Халқнинг даромади ва харид қобилиятини ошириш ишлари янада жадаллаштирилади. Аҳолининг ёрдамга муҳтож қатламлари, кексалар, хотин-қизлар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш кенгайтирилади.“Бир сўз билан айтганда, янги 2026 йилда ҳам барча ислоҳотларимиз, саъй-ҳаракатларимиз одамларимиз яхши яшаши ва бизнес учун энг қулай шароитларни яратишга қаратилади”, - деди давлат раҳбари.
https://sputniknews.uz/20251231/ozbekiston-2030-strategiyasi-54583046.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/01/54591423_71:0:1210:854_1920x0_80_0_0_02115f79d701793183a305025d67710b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон, янги йил, табрик
сиёсат, ўзбекистон, янги йил, табрик
Мирзиёев Ўзбекистон халқини Янги йил билан табриклади
Президент: Аҳолининг ёрдамга муҳтож қатламлари, муҳтарам кексаларимиз, қадрли хотин-қизлар ва навқирон ёшларимизни қўллаб-қувватлашни кенгайтирамиз.
ТОШКЕНТ, 1 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Янги йил байрами муносабати билан халққа табрик йўллади.
Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, дунёдаги мураккаб вазиятга қарамасдан, мамлакат ўз олдига қўйган барча мақсад ва марраларга эришди. Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти ҳажми илк бор 145 миллиард доллардан ошди ва мамлакат ўрта даромадли давлатлар қаторидаги ўрнини мустаҳкамлади.
“Биз келгуси йилда ҳам ҳар бир оиланинг бахтли, фаровон ва соғлом ҳаёт кечириши, ёшларимизнинг сифатли таълим олишлари, келажак касбларини эгаллашлари ва спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун янги-янги имкониятларни ишга соламиз. Биз2026 йилни “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” деб эълон қилдик”, - деди Мирзиёев.
Таъкидланишича, барча иқтисодиёт тармоқларини технологик ва инновацион ўсиш моделига ўтказилади. Халқнинг даромади ва харид қобилиятини ошириш ишлари янада жадаллаштирилади. Аҳолининг ёрдамга муҳтож қатламлари, кексалар, хотин-қизлар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш кенгайтирилади.
“Бир сўз билан айтганда, янги 2026 йилда ҳам барча ислоҳотларимиз, саъй-ҳаракатларимиз одамларимиз яхши яшаши ва бизнес учун энг қулай шароитларни яратишга қаратилади”, - деди давлат раҳбари.
“Ҳар биримизнинг пок ниятларимиз, эзгу мақсадларимиз 2026 йилда албатта амалга ошсин! Янги йил ҳар бир оилага сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, қут-барака, юртимизга юксак тараққиёт, тинчлик-хотиржамлик олиб келсин! Яратган Парвардигор Ватанимизни асрасин, халқимиз ҳаётини янада яхшилаш йўлидаги ишларимизда мададкор бўлсин! Янги йил барчамизга муборак бўлсин, азизларим!”, - дея табригини якунлади Мирзиёев.