Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Тоқаев Қозоғистоннинг ЕОИИда раислигидаги асосий йўналишларини маълум қилди

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтишКасым-Жомарт Токаев
Касым-Жомарт Токаев  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.12.2025
Oбуна бўлиш
1 январдан ЕОИИда раислик қилиш Қозоғистонга ўтади.
ТОШКЕНТ, 31 дек — Sputnik. Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) бошқарув органларида раислик қилиш мамлакатга ўтиши муносабати билан иттифоққа аъзо мамлакатлар раҳбарларига мурожаат йўллади.
“Ўтиб бораётган йил Евроосиё иқтисодий иттифоқи учун юбилей бўлди. Биз ишонч билан бизнинг интеграция бирлашмамизнинг иккинчи ўн йиллигига қадам қўйдик”, - деди Қозоғистон раҳбари.
Тоқаевнинг сўзларига кўра, сўнгги йиллардаги глобал тебранишларга қарамай, иттифоқ давлатлари ижобий иқтисодий суръатни кўрсатмоқда.
“Олдинда турганда даврда бизнинг умумий вазифамиз – интеграция самадорлигини кучайтириш, ЕОИИ салоҳияти ва аҳамиятини мустаҳкамлаш”, - дея ҳисоблайди Қозоғистон етакчиси.
Унинг қўшимча қилишича, 2026 йилдан бошлаб Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасида 2030 йилгача ва 2045 йилгача бўлган даврда иқтисодий жараёнларни янада ривожлантириш тўғрисидаги декларация амалга оширилиши бошланади.
“Ушбу стратегик ҳужжатда кўрсатилган мақсад ва вазифаларга устувор аҳамият берилади”, - дея таъкидлади Тоқаев.
Қозоғистон раҳбари раисликдаги асосий йўналишларга тўхталиб ўтди:
Қозоғистон СИ, рақамли тартибга солиш ва иқтисодиётни ўзгартириш соҳасидаги ЕОИИ шериклари билан билим ва тажриба алмашишга тайёр.
ЕОИИ аъзо давлатлар ҳудудлари бўйлаб юклар максимал тезроқ, тўсиқларсиз ва бюрократик кечикишларсиз ҳаракатланиши керак.
Маблағларни инновацион лойиҳалар, саноатни рақамлаштириш ва агросаноат мажмуасига йўналтириш керак.
ЕОИИ доирасидаги савдо тўсиқсиз бўлиши керак, чекловлар ва тақиқлар олиб ташланиши керак.
Иттифоқ ташқи шериклар билан ҳамкорликни кенгайтиради ва Глобал Жануб, Араб дунёси, Жануби-Шарқий Осиё ва Африка билан иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлайди.
Тоқаев биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан олдинга қўйилган мақсадларга эришиш мумкинлигига, шу билан бирга ЕОИИга аъзо давлатлар иқтисодиётини жадал ривожлантириш ва интеграция бирлашманинг умумий салоҳиятини мустаҳкамлашга ишонч билдирди.
ЕОИИ

Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Молдова, Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.

КенгайтиришЙиғиштириш
Заседание Евразийского межправительственного совета стран ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.12.2025
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Ўзбекистон ва ЕОИИ ўртасида божхона ҳамкорлиги бўйича музокаралар бошланади
Янгиликлар лентаси
0