Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Ўзбекистон ва ЕОИИ ўртасида божхона ҳамкорлиги бўйича музокаралар бошланади

© Sputnik / Тимур Батыршин / Медиабанкка ўтишЗаседание Евразийского межправительственного совета стран ЕАЭС
Заседание Евразийского межправительственного совета стран ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.12.2025
Oбуна бўлиш
ЕОИИ ва Ўзбекистон ўртасида божхона ахборот алмашуви бўйича музокараларни бошлаш ҳақида қарор, шунингдек, ЕОИИ–Индонезия эркин савдо битими ва ЕОИИ “йўл харитаси” имзоланди.
ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва Ўзбекистоннинг божхона чегаралари орқали олиб ўтиладиган товарлар ҳамда халқаро ташиш транспорт воситалари тўғрисида ахборот алмашиш бўйича битим тузиш юзасидан музокараларни бошлаш ҳақида қарор қабул қилинди. Бу ҳақда Россия президенти матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур қарор Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам кузатувчи давлат сифатида иштирок этган Санкт-Петербург шаҳридаги Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилиши якунлари бўйича имзоланди.
Шунингдек, йиғилишда ЕОИИ доирасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, макроиқтисодий сиёсатни мувофиқлаштириш, божхона ва техник тартибга солишни такомиллаштириш, хизматлар бозорини эркинлаштириш, туризмни ривожлантириш, санитария ва фитосанитария талабларига риоя этиш, молия бозорларини уйғунлаштириш ҳамда иттифоқ органлари фаолияти устидан ташқи аудит натижаларига оид қатор қарорлар қабул қилинди.
Бундан ташқари, “Евроосиё иқтисодий йўли” ташаббуси доирасида 2030 ва 2045 йилларгача бўлган даврда иқтисодий жараёнларни ривожлантиришга қаратилган декларацияни амалга ошириш бўйича тадбирлар режаси (“йўл харитаси”) тасдиқланди.
Шу билан бирга, ЕОИИ ва Индонезия ўртасида эркин савдо тўғрисидаги битим ҳам имзоланди.
ЕОИИ

Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Молдова, Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.

КенгайтиришЙиғиштириш
Шавкат Мирзиёев принял участие в заседании Высшего Евразийского экономического совета - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.12.2025
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Мирзиёев Санкт-Петербургда ЕОИИ билан ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб берди
Янгиликлар лентаси
0