Россия ТИВ МО мамлакатларининг экстремизмга қарши курашишга тайёрлигини олқишлайди

© МИД РФ / Медиабанкка ўтишЗамглава МИД РФ Михаил Галузин
Замглава МИД РФ Михаил Галузин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.12.2025
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, Марказий Осиё мамлакатларининг дипломатик ваколатхоналари Россияда тегишли органлар билан яқин алоқада ишламоқда.
ТОШКЕНТ, 31 дек — Sputnik. Москва Марказий Осиё мамлакатларининг экстремизм ва терроризмга қарши курашда Россиянинг қатъий йўналишини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини олқишлайди. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Галузин РИА Новостига берган интервьюсида маълум қилди.
“Россия Федерацияси ҳудуди бўлиб турган чет элликларнинг, жумладан, мигрантларнинг радикал гуруҳларга жалб қилинишининг олдини олиш масаласи тегишли идоралар даражасида мунтазам равишда кўтарилади”, - деди Галузин.
Таъкидланишича, Марказий Осиё мамлакатларининг дипломатик ваколатхоналари Россия Ташқи ишлар вазирлигининг минтақавий ваколатхоналари, ахлоқ тузатиш муассасалари, ички ишлар органлари ҳамда ўқув муассасалари билан яқин алоқада ишлайди. Бундан ташқари, Марказий Осиё мамлакатлари Россияда яшовчи ватандошлар ўртасида тегишли ишларни олиб бормоқда.
“Биз Марказий Осиё давлатларининг экстремизм ва терроризмга қарши курашиш бўйича биз билан ягона қатъий йўналишда ишлашга, биз ташкил этаётган акцияларда иштирок этишга, ушбу соҳада халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш тарафдори бўлишга, халқаро майдончаларда ҳамжиҳатликда овоз беришга тайёрлигини олқишлаймиз”, - деди Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари.
В Самарканде проводится 57-ое заседание Совета руководителей органов безопасности и специальных служб государств – участников СНГ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.10.2025
Терроризм ва таҳдидларга қарши кураш: Мирзиёев МДҲ ҳамкорлигини кучайтиришга чақирди
Янгиликлар лентаси
0