https://sputniknews.uz/20251016/terrorizm-kurash-mirziyoev-mdh-52738670.html
Терроризм ва таҳдидларга қарши кураш: Мирзиёев МДҲ ҳамкорлигини кучайтиришга чақирди
Терроризм ва таҳдидларга қарши кураш: Мирзиёев МДҲ ҳамкорлигини кучайтиришга чақирди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев терроризм ва таҳдидларга қарши курашишда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо (МДҲ) давлатлар махсус хизматлари ўртасидаги амалий ҳамкорликни янада чуқурлаштириш муҳимлигини таъкидлади. Самарқанд шаҳрида МДҲга аъзо давлатлар хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари раҳбарлари Кенгашининг 57-мажлиси бўлиб ўтмоқда. Бу йилги тадбир Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) томонидан ташкил этилди.
2025-10-16T12:10+0500
2025-10-16T12:10+0500
2025-10-16T12:10+0500
сиёсат
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
мдҳ
террорчилар
экстремизм
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0a/10/52739488_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_796bb77baa4d2b281fcf3384c2a9ddfe.jpg
ТОШКЕНТ, 16 окт – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев терроризм ва таҳдидларга қарши курашишда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо (МДҲ) давлатлар махсус хизматлари ўртасидаги амалий ҳамкорликни янада чуқурлаштириш муҳимлигини таъкидлади.Самарқанд шаҳрида МДҲга аъзо давлатлар хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари раҳбарлари Кенгашининг 57-мажлиси бўлиб ўтмоқда. Бу йилги тадбир Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) томонидан ташкил этилди.Анжуман аввалида президент Шавкат Мирзиёевнинг мажлис иштирокчиларига табрик сўзи ўқиб эшиттирилди.Давлат раҳбари Марказий Осиё минтақасида хавфсизликка таҳдид солаётган бир қатор омилларга алоҳида эътибор қаратди. Афғонистондаги беқарор вазият, халқаро террорчи гуруҳлар фаолияти, гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмаси ва трансчегаравий уюшган жиноятчилик шулар жумласидан эканлиги кўрсатиб ўтилди.Шу билан бирга, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва сунъий интеллектдан ғаразли мақсадларда фойдаланишнинг олдини олиш бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлиги қайд этилди.Президент глобал хавфсизлик масаласига алоҳида тўхталар экан, минтақа атрофи ва Яқин Шарқда юз бераётган низолар барчани чуқур ташвишга солаётгани, улар иқтисодий ва озиқ-овқат хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатаётганини таъкидлади.Ушбу омиллар жаҳон бозорида носоғлом рақобатнинг кучайиши, энергия манбалари нархининг ошишига олиб келмоқда. Шунингдек, энергетика ва транспорт соҳаларида миллий ва халқаро лойиҳаларни амалга оширишга тўсқинлик қилмоқда.Ўзбекистон президенти шундай мураккаб шароитда МДҲга аъзо давлатлар махсус хизматлари ўртасидаги амалий ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, иқтисодий, энергетика ва коммуникация тизимларини барқарор ривожлантириш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда уларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш муҳимлигини алоҳида таъкидлади.
https://sputniknews.uz/20251007/markaziy-osiyo-rossiya-xavfsizlik-hamkorlik-52519629.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0a/10/52739488_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_454f5acfcff05178a62dc876e0489990.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
терроризм таҳдидларга қарши кураш мирзиёев мдҳ чақириқ
терроризм таҳдидларга қарши кураш мирзиёев мдҳ чақириқ
Терроризм ва таҳдидларга қарши кураш: Мирзиёев МДҲ ҳамкорлигини кучайтиришга чақирди
Давлат раҳбари Марказий Осиё минтақасида хавфсизликка таҳдид солаётган бир қатор омилларга алоҳида эътибор қаратди.
ТОШКЕНТ, 16 окт – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев терроризм ва таҳдидларга қарши курашишда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо (МДҲ) давлатлар махсус хизматлари ўртасидаги амалий ҳамкорликни янада чуқурлаштириш муҳимлигини таъкидлади.
Самарқанд шаҳрида МДҲга аъзо давлатлар хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари раҳбарлари Кенгашининг 57-мажлиси бўлиб ўтмоқда. Бу йилги тадбир Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) томонидан ташкил этилди.
Анжуман аввалида президент Шавкат Мирзиёевнинг мажлис иштирокчиларига табрик сўзи
ўқиб эшиттирилди.Унда таъкидланганидек, мазкур Кенгашнинг ҳар йилги мажлислари терроризм, экстремизм, наркотрафик, уюшган жиноятчилик ва бошқа замонавий таҳдидларга қарши курашишда ҳамкорлик қилиш ва тажриба алмашиш учун мустаҳкам асос яратди.
Давлат раҳбари Марказий Осиё минтақасида хавфсизликка таҳдид солаётган бир қатор омилларга алоҳида эътибор қаратди. Афғонистондаги беқарор вазият, халқаро террорчи гуруҳлар фаолияти, гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмаси ва трансчегаравий уюшган жиноятчилик шулар жумласидан эканлиги кўрсатиб ўтилди.
Шу билан бирга, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва сунъий интеллектдан ғаразли мақсадларда фойдаланишнинг олдини олиш бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлиги қайд этилди.
Президент глобал хавфсизлик масаласига алоҳида тўхталар экан, минтақа атрофи ва Яқин Шарқда юз бераётган низолар барчани чуқур ташвишга солаётгани, улар иқтисодий ва озиқ-овқат хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатаётганини таъкидлади.
Ушбу омиллар жаҳон бозорида носоғлом рақобатнинг кучайиши, энергия манбалари нархининг ошишига олиб келмоқда. Шунингдек, энергетика ва транспорт соҳаларида миллий ва халқаро лойиҳаларни амалга оширишга тўсқинлик қилмоқда.
Ўзбекистон президенти шундай мураккаб шароитда МДҲга аъзо давлатлар махсус хизматлари ўртасидаги амалий ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, иқтисодий, энергетика ва коммуникация тизимларини барқарор ривожлантириш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда уларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш муҳимлигини алоҳида таъкидлади.