https://sputniknews.uz/20251230/temir-yoll-yolovchi-tashish-oshirilish-54565629.html
Тўрт йилда темир йўлларда йўловчи ташиш икки баравардан ортиқ оширилади
Тўрт йилда темир йўлларда йўловчи ташиш икки баравардан ортиқ оширилади
Sputnik Ўзбекистон
2030 йилга қадар Ўзбекистонда темир йўл транспортида маҳаллий йўналишларда йўловчи ташиш ҳажми 23,5 млн нафарга етказилади. Қарорда электропоездлар қатновини кенгайтириш ва янги йўналишларни ишга тушириш режалаштирилган.
2025-12-30T14:36+0500
2025-12-30T14:36+0500
2025-12-30T14:45+0500
ўзбекистон темир йўллари
транспорт вазирлиги
жамият
тез юрар поезд қатнови
поезд қатнови
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/06/13/50019539_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_01f33201e36de8feec80f25f37e3ebeb.jpg
ТОШКEНТ, 30 дек — Sputnik. Ўзбекистонда 2030 йилга қадар темир йўл транспортида маҳаллий йўналишларда йиллик йўловчи ташиш кўрсаткичини 10,5 млн нафардан 23,5 млн нафарга етказиш мақсад қилиб белгиланди. Бу ҳақда президент имзолаган 2030 йилга қадар темир йўл транспортида йўловчи ташиш кўрсаткичларини оширишга оид қарорда қайд этилган.Шунингдек, қарорда электропоездлар қатнови ташкил этилган йўналишлар сонини 40 тадан 53 тага етказиш назарда тутилган.Қарорга кўра, қуйидагилар темир йўл транспортида йўловчи ташиш фаолиятини ривожлантириш бўйича Транспорт вазирлиги ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг устувор вазифалари этиб белгиланди, жумладан:
https://sputniknews.uz/20251114/ozbekiston-temir-53463021.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/06/13/50019539_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_293b65b474cdd21894281056e4f5dac6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, темир йўл транспорти, маҳаллий йўналишлар, йўловчи ташиш, 2030 йил, президент қарори, электропоездлар, юқори тезликдаги поездлар, бухоро–хива, мискин–нукус, ангрен–поп, тошгузар–бойсун–қумқўрғон, транспорт вазирлиги, ўзбекистон темир йўллари
ўзбекистон, темир йўл транспорти, маҳаллий йўналишлар, йўловчи ташиш, 2030 йил, президент қарори, электропоездлар, юқори тезликдаги поездлар, бухоро–хива, мискин–нукус, ангрен–поп, тошгузар–бойсун–қумқўрғон, транспорт вазирлиги, ўзбекистон темир йўллари
Тўрт йилда темир йўлларда йўловчи ташиш икки баравардан ортиқ оширилади
14:36 30.12.2025 (янгиланди: 14:45 30.12.2025) Қабул қилинган қарорда йўловчи ташиш кўрсаткичларини ошириш, электропоездлар қатновини кенгайтириш ҳамда юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездлар қатновини ташкил этиш кўзда тутилган
ТОШКEНТ, 30 дек — Sputnik. Ўзбекистонда 2030 йилга қадар темир йўл транспортида маҳаллий йўналишларда йиллик йўловчи ташиш кўрсаткичини 10,5 млн нафардан 23,5 млн нафарга етказиш мақсад қилиб белгиланди. Бу ҳақда президент имзолаган 2030 йилга қадар темир йўл транспортида йўловчи ташиш кўрсаткичларини оширишга оид қарорда қайд
этилган.
Шунингдек, қарорда электропоездлар қатнови ташкил этилган йўналишлар сонини 40 тадан 53 тага етказиш назарда тутилган.
Қарорга кўра, қуйидагилар темир йўл транспортида йўловчи ташиш фаолиятини ривожлантириш бўйича Транспорт вазирлиги ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг устувор вазифалари этиб белгиланди, жумладан:
узунлиги 465 км бўлган, электрлаштириш ишлари якунланган “Бухоро–Хива” темир йўл линияси орқали 2026 йилдан бошлаб Тошкент–Урганч–Хива йўналишида юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездлар қатновини ташкил этиш;
узунлиги 196 км бўлган “Мискин–Нукус” темир йўлини электрлаштириш ишларини 2026 йил якунига қадар тугатиб, ушбу йўналишда юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездлар қатновини йўлга қўйиш;
Ангрен–Поп ҳамда Тошгузар–Бойсун–Қумқўрғон темир йўл участкаларини модернизация қилиш орқали 2030 йилгача Андижон, Наманган, Фарғона ва Сурхондарё вилоятларига тезюрар электропоездлар қатновини ташкил этиш.