Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Украина армияси фронт бўйлаб чекинмоқда - Путин жанговар вазият юзасидан йиғилиш ўтказди

© Администрация Президента РоссииПутин провёл совещание, в ходе которого заслушал доклады об актуальной обстановке в зоне СВО
Путин провёл совещание, в ходе которого заслушал доклады об актуальной обстановке в зоне СВО - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.12.2025
Oбуна бўлиш
Йиғилишда таъкидланишича, Украина ҳарбийлари бутун фронт бўйлаб чекинмоқда, асосий эътибори эса мудофаани мустаҳкамлашга қаратилган.
ТОШКEНТ, 30 дек — Sputnik. Декабрь ойида 700 квадрат километрдан ортиқ ҳудуд ва 32 та аҳоли пункти озод қилинди. Бу ҳақда Россия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов Россия президенти иштирокида ўтган йиғилишда маълум қилди.
Йиғилишда Владимир Путин қўшинлар гуруҳлари қўмондонларининг махсус ҳарбий операция зонасидаги жорий вазият тўғрисидаги ҳисоботларини ҳам тинглади.
Йиғилишдаги асосий баёнотлар:
Владимир Путин:
Донбасс, Запорожье ва Херсон вилоятларини озод қилиш бўйича вазифалар махсус ҳарбий операция режасига мувофиқ босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
Украина Қуролли кучлари бўлинмалари бутун жанговар тўқнашув чизиғи бўйлаб чекинмоқда.
Оскол дарёси бўйида қуршаб олинган Украина Қуролли кучлари гуруҳи аста-секин "эриб бормоқда".
Валерий Герасимов:
Душман ҳозирда фаол ҳужум ҳаракатларини амалга оширмаяпти, асосий эътибор мудофаани мустаҳкамлашга қаратилган.
Жорий йилда жами 6 460 квадрат километр ҳудуд ва 334 та аҳоли пункти назоратга олинди.
"Шимол" қўшинлари Суми ва Харьков вилоятларининг чегара ҳудудларида хавфсизлик зонасини кенгайтиришда давом этмоқда.
"Ғарб" қўшинлари Купянск шарқида, Оскол дарёсининг чап қирғоғида душман тузилмаларини тор-мор этишни давом эттирмоқда.
"Жануб" қўшинлари Северск озод этилгандан сўнг Славянск йўналишида кенг фронтда ҳужум қилмоқда ҳамда Константиновкани озод қилишни давом эттирмоқда.
"Марказ" қўшинлари Красноармейск ва Димитров озод этилгандан кейин ҳужумни кенг фронтда ривожлантирмоқда.
КХДР армияси Курск вилояти ҳудудларини миналардан тозалашда катта ёрдам кўрсатди.
"Шимол" қўшинлари гуруҳи қўмондони Евгений Никифоров:
Бўлинмалар учун вилоят маркази Сумигача 20 километрдан камроқ масофа қолди.
"Ғарб" қўшинлари гуруҳи қўмондони генерал-полковник Сергей Кузовлев:
"Ғарб" қўшинлари гуруҳи Украина армиясининг Купянск шарқида қуршаб олинган тузилмаларини йўқ қилишни январь-февраль ойларида якунлашни режалаштирмоқда.
Заседание коллегии Минобороны РФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.12.2025
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Путин Мудофаа вазирлиги йиғилишида махсус операция, НАТО, ядровий қуроллар ҳақида гапирди
Янгиликлар лентаси
0