Жиззах ва Ростов тадбиркорлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқалар йўлга қўйилиши мумкин

© Информационное агентство ДунёДипломаты Узбекистана провели встречу с замминистра экономического развития Ростовской области
Дипломаты Узбекистана провели встречу с замминистра экономического развития Ростовской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.12.2025
Oбуна бўлиш
Учрашувда Ростов вилояти билан Ўзбекистон ҳудудларининг иқлим ўхшашлиги аграр соҳада ҳамкорликни ривожлантириш учун қулай имкониятлар яратиши таъкидланди
ТОШКEНТ, 30 дек — Sputnik. Ўзбекистон дипломатлари Россиянинг Ростов вилояти иқтисодий ривожланиш вазири ўринбосари Ольга Попелнуха билан учрашувда Жиззах ва Ростов ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда "Дунё" ахборот агентлиги хабар берди.
Учрашувда Жиззах ва Ростов-на-Дону шаҳарлари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Россия томони Ростов вилоятининг аграр салоҳиятига тўхталиб, иқлим шароитлари ўхшашлиги қишлоқ хўжалигида тажриба алмашиш ва замонавий агротехнологияларни жорий этиш учун қулай эканини таъкидлади.
Ўзбекистон томони эса қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш, селекция ва уруғчилик соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирди.
Шунингдек, ишбилармон доиралар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш, ўзаро бизнес миссиялари ва тадбиркорлар ташрифини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида Россия томони Жиззах вилояти делегациясининг Ростовга ташрифини уюштиришга тайёр эканини билдирди.
Ростовская область России готова расширять сотрудничество с регионами Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.12.2025
Савдо, сармоя, туризм: Ўзбекистон ва Ростов тадбиркорлари янги лойиҳаларни муҳокама қилди
Янгиликлар лентаси
0