Тошкентда янги йил автобуслари йўлга қўйилди - видео

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Улар барча байрам кунларида пойтахт аҳолиси ва меҳмонларига қувонч улашади.
Тошкентда ёрқин, чиройли, байрамона янги йил автобуслари йўлга қўйилди. Ҳамма жойда ранг-баранг чироқлар, тутқичлар ялтироқ безаклар билан ўралган, яна ҳар томонда шарлар, чиройли безатилган деразалар ва олд ойна ёнида арча. Рулда эса Қорбобо кийимида ҳайдовчи.
Буларнинг барчаси “Тошшаҳартрансхизмат” уюшмаси раҳбарияти ва Транспорт вазирлиги ҳузуридаги идоралараро штаб ташаббуси билан амалга оширилди. Акцияни шаҳарнинг автобус саройлари қўллаб-қувватлади.
“Бу билан юртдошларимиз ва пойтахт меҳмонларининг кўнглини кўтармоқчимиз. Жами саккизта автобус тайёрладик, улар ранги ва байрамона кайфияти билан ажралиб туради", – деди Тошкент шаҳрининг 8-автобуслар саройи директори Дилшод Абдуқодиров.
Автобусларни безатиш ва йўловчиларни хурсанд қилиш каби яхши анъана бир неча йилдан бери давом этиб келмоқда. Энг кичик йўловчилар учун совғалар ҳам тайёрлаб қўйилди.
“Бу соҳада 20 йилдан ортиқ ишлайман. Акцияда биринчи марта иштирок этишимиз эмас. Йўловчиларимизда кўтаринки, байрамона ва янги йил кайфияти бўлишига интиламиз. Одатдагидек, бу айниқса болаларни хурсанд қилади”, - деди Тошкент шаҳрининг 7- автобус саройи ҳайдовчиси Наиль Хакимов.
“Кайфиятимиз аъло. Бу автобусни кўриб, унинг бизнинг йўналишимиз эканлигини билганимизда, дарҳол бориб ўтириб олдик. Ажойиб тайёргарлик. Янги йилда барчамизга сиҳат-саломатлик ва бахт-саодат берсин!” - деди 91-сон автобус йўловчиси Элина Зокирова.
Автобуслар янги йилнинг барча кунлари давомида йўловчиларга байрамона кайфият улашади.
Батафсил - Sputnik видеосида.
Новогодние праздничные елки в Ташкенте место проведения и время - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.12.2025
Тошкентда Янги йил байрами арчалари: ўтказиш жойи ва вақти
Янгиликлар лентаси
0