Тошкентда Янги йил байрами арчалари: ўтказиш жойи ва вақти

Oбуна бўлиш
Бош арча Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси майдонида ўрнатилади ва соат 11.00 дан 23.00 гача байрам тадбирлари ўтказилади.
Янги йил байрами муносабати билан 2025 йил 25 декабридан 2026 йил 10 январгача Тошкент шаҳрининг 20 та нуқтасида арчалар ўрнатилиб, ушбу ҳудудларда байрам тадбирлари ташкил этилади.
Қуйида байрам дастурлари ўтказиладиган манзиллар келтирилган:
Юнусобод тумани
Рихсилий гастрономик ва туризм кўчаси (“Yunusobod Gallery” мажмуаси), соат 17:00–21:00
Бектемир тумани
“Compass” савдо мажмуаси, соат 11:00–22:00
“Coca-Cola Garden” боғи, соат 11:00–22:00
Миробод тумани
Тарас Шевченко гастрономик ва туризм кўчаси 21 декабрь – 4 январь, соат 16:00–22:00
Мирзо Улуғбек тумани
“Central Park”, соат 11:00–22:00
“Янги Ўзбекистон” боғи ҳудуди, соат 16:00–22:00
Сергели тумани
Суғдиёна ва Жалойир кўчалари бўйлаб гастрономик ва туризм кўчаси, соат 11:00–22:00
Янги Сергели истироҳат боғи, соат 11:00–22:00
Олмазор тумани
“Asia.uz” супермаркети автотураргоҳи (собиқ Нукус кинотеатри), соат 16:00–22:00
Учтепа тумани
Учтепа тумани ҳокимлиги олди қисми 25 декабрь – 5 январь, соат 16:00–20:00
Чилонзор тумани
“Dream Park” (“Ғафур Ғулом”) маданият ва истироҳат боғи, соат 11:00–22:00
“Humo Arena” муз саройи олди майдони, соат 11:00–23:00
“Magic City” боғи, 20 декабрь – 10 январь, соат 11:00–23:00
Ал-Хоразмий гастрономик ва туризм кўчаси, соат 11:00–22:00
Шайхонтоҳур тумани
“Анҳор Локомотив” боғи, соат 11:00–22:00
“Tashkent City” мажмуаси 21 декабрь – 10 январь, соат 11:00–23:00
Яшнобод тумани
“Ашхобод” сайилгоҳи, соат 11:00–20:00
Яккасарой тумани
“Next” савдо мажмуаси, соат 16:00–22:00
Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита павильонлари ҳудуди, соат 16:00–19:00
Янгиҳаёт тумани
Меҳригиё гастрономик ва туризм кўчаси, соат 11:00–22:00
Батафсил — Sputnik Ўзбекистон инфографикасида.
Янгиликлар лентаси
0