Атом ҳамкорлиги фақат АЭС билан чекланмайди — Россия элчиси интервьюсидан асосий баёнотлар

© Sputnik / Бахром ХатамовМакет будущей атомной электростанции (АЭС)
Макет будущей атомной электростанции (АЭС) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.12.2025
Oбуна бўлиш
Алексей Ерховнинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда биринчи атом электр станцияси қурилиши режага мувофиқ амалга оширилади.
ТОШКEНТ, 29 дек — Sputnik. Ўзбекистонда АЭС қурилиши каби кенг кўламли халқаро инфратузилма лойиҳалари анъанавий равишда айрим кучларнинг эътибори ва қаршилигига сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Алексей Ерхов АЭС масаласига бағишланган интервьюсида маълум қилди.
Интервью “Россия 24” телеканалидаги “Осиё марказида Роберт Францев билан” муаллифлик дастурида эфирга узатилди.
Интервьюдан асосий фикрлар:
Республикада биринчи атом электр станцияси қурилиши кун тартибида турибди ва у изчил равишда амалга оширилади.
Келажакдаги АЭС Ўзбекистон энергетика хавфсизлигининг асосий элементларидан бирига айланади. Лойиҳа энергия балансини диверсификация қилиш, анъанавий манбаларга юкламани камайтириш ҳамда иқтисодиётнинг барқарор ўсишини таъминлаш имконини беради.
Лойиҳа “Росатом” давлат корпорацияси иштирокида амалга оширилмоқда. У замонавий ва синовдан ўтган технологияларни қўллашни, шунингдек, ядровий ва экологик хавфсизлик соҳасидаги халқаро нормалар ҳамда талабларга қатъий риоя қилишни назарда тутади.
Атом соҳасидаги ҳамкорлик фақат станция қурилиши билан чекланиб қолмайди. У миллий кадрларни тайёрлаш, илмий-техник базани ривожлантириш ҳамда икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашни ҳам ўз ичига олади.
Специалист компании  UzLITI Engineering Александр Голубев на общественных слушаниях в Джизакской области.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.12.2025
АЭС учун танланган майдон жуда мақбул — мутахассис
Янгиликлар лентаси
0