Зарар - 1,24 трлн сўм: электр, нефть ва газдаги қоидабузарликлар ҳақида маълумот берилди

© Пресс-служба президента Татарстана / MARSEL BADYKSHINАвтозаправочная станция компании "Татнефть"
Автозаправочная станция компании Татнефть  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.12.2025
Oбуна бўлиш
Брифингда электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва табиий газдан фойдаланишда аниқланган қоидабузарликлар, уларнинг оқибатлари ҳамда назорат тадбирлари натижалари маълум қилинди
ТОШКEНТ, 29 дек — Sputnik. Нефть маҳсулотлари бўйича ўтказилган сифат назорати тадбирлари давомида АЁҚШ ва корхоналардан олинган таҳлил намуналари асосида 377 та ҳолатда 9,3 миллион литр нефть маҳсулоти сифатсиз экани аниқланиб, унинг сотувга чиқарилишинг олди олинди. Бу ҳақда "Ўзэнергоинспекция"нинг 2025 йил бўйича тақдим этган маълумотида хабар берилди.
Шунингдек, брифингда қуйидагилар маълум қилинди:
жорий йилда ўтказилган назорат тадбирлари давомида табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш бўйича 2 887 та ҳолат аниқланди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу ноқонуний фойдаланишлар натижасида давлат манфаатларига 1 трлн 243 млрд сўм зарар етказилган;
жумладан, электр энергияси бўйича 668,9 млрд сўм, табиий газ бўйича эса 574,7 млрд сўмлик энергия ресурслари талон-торож қилинган.
Мазкур ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бериш учун 2 696 та ҳужжатлар тўплами ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди. Шунингдек, энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ 5 296 та маъмурий иш расмийлаштирилди.
Ёқилғи-энергия ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланиш мақсадида 48 646 та истеъмолчи билан профилактика тадбирлари ўтказилди.
Маълум қилинишича, жорий йилда истеъмолчиларга давлат хизматлари кўрсатиш доирасида жами 10 981 та объектнинг электр таъминоти лойиҳалари экспертизадан ўтказилган. Натижада 7 497 та истеъмолчининг электр қурилмаларини электр тармоқларига улашга рухсат берилган.
Қуввати 50 кВт ва ундан юқори бўлган истеъмолчиларга берилган кўрсатмалар ижроси давомида 5 361 та истеъмолчининг реактив энергияни компенсация қилиш қурилмалари ўрнатилиши таъминланди. Бу эса 40,6 миллион киловатт-соат электр энергиясини тежаш имконини берди.
Берилган кўрсатмаларни бажармаган 368 та истеъмолчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Шунингдек, инспекциянинг барча ҳудудий бошқармаларида коррупцияга қарши курашиш мавзусида 495 та профилактик тарғибот тадбири ўтказилди.
Бундан ташқари, коррупцияга қарши курашиш ишларини тартибга солувчи 11 та ички идоравий ҳужжат қайта кўриб чиқилди. Ўрганиш ва профилактика тадбирларида “боди камералар”дан фойдаланиш тизими йўлга қўйилди.
Газовая плита - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.10.2025
Электр энергияси ва газдан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жазо кучайтирилади
Янгиликлар лентаси
0