https://sputniknews.uz/20251228/zelenskiy-yaqinlari-korruptsiya-ish-54512384.html
Зеленскийга яқин дейилган депутатлар коррупция иши: бу сафар Миндич ишига алоқаси йўқ
Зеленскийга яқин дейилган депутатлар коррупция иши: бу сафар Миндич ишига алоқаси йўқ
Sputnik Ўзбекистон
НАБУ ва САП Олий Рада депутатларининг парламентда овоз бериш орқали ноқонуний фойда олгани юзасидан тергов олиб бормоқда. Мухолифат мандатларни топширишни талаб қилмоқда.
2025-12-28T13:30+0500
2025-12-28T13:30+0500
2025-12-29T10:19+0500
коррупция
депутатлар
украина
владимир зеленский
дунё янгиликлари
дунёда
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/12/19295720_0:270:2892:1897_1920x0_80_0_0_d5f577f7acf03f7dc0f2dd5fd8f8f6f7.jpg
ТОШКEНТ, 28 дек — Sputnik. Украина Миллий антикоррупция бюроси (НАБУ) Украина Олий Радасининг бир қатор депутатларига, жумладан, Владимир Зеленский ва унинг собиқ биринчи ёрдамчиси Сергей Шефирга яқин шахс сифатида тилга олинаётган депутат Юрий Киселга нисбатан тергов ҳаракатларини олиб бормоқда.Аввалроқ НАБУ Коррупцияга қарши курашиш бўйича ихтисослаштирилган прокуратура (САП) билан ҳамкорликда парламентда овоз бериш орқали ноқонуний фойда олган бир гуруҳ депутатлар фош этилгани ҳақида хабар берган эди.Украинанинг "Зеркало недели" нашри манбаларга таяниб, НАБУ икки йилдан ортиқ вақт давомида Юрий Киселга нисбатан яширин тергов ҳаракатларини олиб борганини маълум қилди. Журналистларнинг ёзишича, бу маълумот депутатнинг ўзини ҳам, тергов жараёнлари давомида Кисель билан алоқада бўлгани айтилган Сергей Шефирни ҳам хавотирга солган.Кейинроқ НАБУ парламент биносида Давлат қўриқлаш бошқармаси ходимлари детективларнинг ишига тўсқинлик қилганини маълум қилди.Содир бўлаётган воқеалар фонида собиқ президент Пётр Порошенко бошчилигидаги "Европа бирдамлиги" партияси баёнот билан чиқиб, ишда иштирок этаётган депутатлардан мандатларини топширишни, парламент спикери Руслан Стефанчукдан эса "Халқ хизматкори" партиясининг кўпчилиги — парламентда коалициясиз шаклланган кўпчиликни тарқатилганини эълон қилишни талаб қилди.Партиянинг Telegram каналида эълон қилинган баёнотда айтилишича, Владимир Зеленский етти йил олдин коррупцияга қарши кураш шиорлари остида ҳокимиятга келган. Баёнот муаллифларининг фикрича, айнан шу шиорлар билан у парламентга ўз жамоасини олиб кирган, аммо кейинчалик масъулиятни ўтмишдошларга юклаш амалиёти шаклланган."Зеркало недели" маълумотларига кўра, депутатлар Евгений Пивоваров, Игорь Негулевский, Ольга Савченко ва Юрий Киселга нисбатан ноқонуний фойда олиш айбловлари қўйилган. Улар парламентда овоз бериш орқали манфаат кўрганликда гумон қилинмоқда.Нашрнинг аниқлашича, гумонланувчиларга жиноий уюшма тузиш ва унда иштирок этишга доир моддалар ҳам қўлланилган. "Квартал 95" студиясида Юзик саҳна номи билан танилган депутат Юрий Корявченков Украина ҳудудини тарк этгани айтилмоқда. Шу билан бирга, "Халқ хизматкори" фракцияси котиби Тарас Мельничукка нисбатан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
https://sputniknews.uz/20251222/ukraine-amaldorlar-xorij-qochish-54380757.html
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/12/19295720_227:0:2756:1897_1920x0_80_0_0_02b95c373bbca2515a2c7531b57561a1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
набу, сап, украина олий радаси, коррупция, депутатлар, юрий кисель, владимир зеленский, сергей шефир, зеркало недели, европа бирдамлиги, монокўплик
набу, сап, украина олий радаси, коррупция, депутатлар, юрий кисель, владимир зеленский, сергей шефир, зеркало недели, европа бирдамлиги, монокўплик
Зеленскийга яқин дейилган депутатлар коррупция иши: бу сафар Миндич ишига алоқаси йўқ
13:30 28.12.2025 (янгиланди: 10:19 29.12.2025) "Европа бирдамлиги" баёнотида айтилишича, коррупцияга қарши кураш шиорлари остида ҳокимиятга келган Владимир Зеленский жамоаси ўзлари Украинада тизимли коррупция схемаларини шакллантирган.
ТОШКEНТ, 28 дек — Sputnik. Украина Миллий антикоррупция бюроси (НАБУ) Украина Олий Радасининг бир қатор депутатларига, жумладан, Владимир Зеленский ва унинг собиқ биринчи ёрдамчиси Сергей Шефирга яқин шахс сифатида тилга олинаётган депутат Юрий Киселга нисбатан тергов ҳаракатларини
олиб бормоқда.
Аввалроқ НАБУ Коррупцияга қарши курашиш бўйича ихтисослаштирилган прокуратура (САП) билан ҳамкорликда парламентда овоз бериш орқали ноқонуний фойда олган бир гуруҳ депутатлар фош этилгани ҳақида хабар берган эди.
Украинанинг "Зеркало недели" нашри манбаларга таяниб, НАБУ икки йилдан ортиқ вақт давомида Юрий Киселга нисбатан яширин тергов ҳаракатларини олиб борганини маълум қилди. Журналистларнинг ёзишича, бу маълумот депутатнинг ўзини ҳам, тергов жараёнлари давомида Кисель билан алоқада бўлгани айтилган Сергей Шефирни ҳам хавотирга солган.
Кейинроқ НАБУ парламент биносида Давлат қўриқлаш бошқармаси ходимлари детективларнинг ишига тўсқинлик қилганини маълум қилди.
Содир бўлаётган воқеалар фонида собиқ президент Пётр Порошенко бошчилигидаги "Европа бирдамлиги" партияси баёнот билан чиқиб, ишда иштирок этаётган депутатлардан мандатларини топширишни, парламент спикери Руслан Стефанчукдан эса "Халқ хизматкори" партиясининг кўпчилиги — парламентда коалициясиз шаклланган кўпчиликни тарқатилганини эълон қилишни талаб қилди.
Партиянинг Telegram каналида эълон қилинган баёнотда айтилишича, Владимир Зеленский етти йил олдин коррупцияга қарши кураш шиорлари остида ҳокимиятга келган. Баёнот муаллифларининг фикрича, айнан шу шиорлар билан у парламентга ўз жамоасини олиб кирган, аммо кейинчалик масъулиятни ўтмишдошларга юклаш амалиёти шаклланган.
Шу билан бирга, партия вакиллари Украина тарихида илк бор давлат корхоналари, энергетика, мудофаа ва банк соҳалари ҳамда Олий Рада фаолиятини қамраб олган тизимли коррупция схемалари юзага келганини таъкидлаган.
"Зеркало недели" маълумотларига кўра, депутатлар Евгений Пивоваров, Игорь Негулевский, Ольга Савченко ва Юрий Киселга нисбатан ноқонуний фойда олиш айбловлари қўйилган. Улар парламентда овоз бериш орқали манфаат кўрганликда гумон қилинмоқда.
Нашрнинг аниқлашича, гумонланувчиларга жиноий уюшма тузиш ва унда иштирок этишга доир моддалар ҳам қўлланилган. "Квартал 95" студиясида Юзик саҳна номи билан танилган депутат Юрий Корявченков Украина ҳудудини тарк этгани айтилмоқда. Шу билан бирга, "Халқ хизматкори" фракцияси котиби Тарас Мельничукка нисбатан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.