https://sputniknews.uz/20251228/ijtimoiy-reestr-nafaqa-yordamlar-tartib-54506642.html
Янги фармон: Ижтимоий реестр орқали нафақа ва ёрдамлар — ким ва қандай тартибда олади
Янги фармон: Ижтимоий реестр орқали нафақа ва ёрдамлар — ким ва қандай тартибда олади
Sputnik Ўзбекистон
2026 йилдан Ўзбекистонда ягона Ижтимоий реестр жорий этилади. Нафақа ва моддий ёрдам оилаларнинг даромади ва бандлигига қараб автоматик тарзда тайинланади.
2025-12-28T09:17+0500
2025-12-28T09:17+0500
2025-12-28T09:17+0500
ўзбекистон
жамият
янги қонун
оила
ёрдам
ҳокимият
кредит
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/472/61/4726176_0:200:2929:1848_1920x0_80_0_0_8fa5b142fe0e25d3ea07c65868457d57.jpg
ТОШКEНТ, 28 дек — Sputnik. 2026 йил 1 февралдан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ва Камбағал оилалар реестри асосида ягона Ижтимоий реестр юритилади ва унда оилалар ижтимоий-иқтисодий ҳолатидан келиб чиқиб, “давлат таъминотидаги оила”, “камбағал оила” ва “камбағаллик чегарасидаги оила” тоифаларига ажратилади.Бу тартиб ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлаш тизимини ислоҳ қилишга қаратилган Президент фармонида кўрсатиб ўтилган.Фармонга мувофиқ, Ижтимоий реестр “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизимида шакллантирилади.Шунга мувофиқ, бундай оилалар қуйидаги тоифаларга ажратилади:“Давлат таъминотидаги оила” — агар оила аъзолари меҳнатга лаёқатсиз бўлиб, киши бошига тўғри келадиган жами ўртача ойлик даромад минимал истеъмол харажатларидан кам бўлса;“Камбағал оила” — меҳнатга лаёқатли аъзолари мавжуд бўлган, бироқ уларнинг ҳар бирига тўғри келадиган жами ўртача ойлик даромад минимал истеъмол харажатларидан кам бўлган оилалар;“Камбағаллик чегарасидаги оила” — оила аъзоларининг ҳар бирига тўғри келадиган жами ўртача ойлик даромад минимал истеъмол харажатларининг 1 бараваридан 1,5 бараваригача бўлган ҳолатлар.Давлат таъминотидаги оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам уларнинг бандлигига қарамасдан, автоматик тарзда тўлаб борилади.Камбағал оилаларга нафақа 6 ойга тайинланади ва меҳнатга лаёқатли аъзоларнинг расмий иш билан таъминланиши талаб қилинади.Камбағаллик чегарасидаги оилаларга эса ёрдам 6 ой давомида тўланади, даромад ошган сари нафақа миқдори 75 ёки 50 фоизгача камайиб боради.Шунингдек, давлат таъминотидаги оилалар учун қўшимча ижтимоий ёрдам пакети жорий этилади. Уларга:Ижтимоий реестрга киритиш ёки ундан чиқариш бўйича келишмовчиликларни ҳал қилиш учун 2026 йил 1 февралдан туман ва шаҳар ҳокимликлари ҳузурида апелляция кенгашлари ташкил этилади. Улар мустақил фаолият юритиб, қарорларни қайта кўриб чиқиш ҳуқуқига эга бўлади.
https://sputniknews.uz/20251218/ijtimoiy-reestr-bolalar-himoya-strategiya-54245934.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/472/61/4726176_99:0:2830:2048_1920x0_80_0_0_0fd43170bbcb9bf7e996285dd8936a21.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ижтимоий реестр, ижтимоий ҳимоя ислоҳоти, камбағал оилалар, давлат таъминотидаги оила, болалар нафақаси, моддий ёрдам, президент фармони, 2026 ижтимоий ҳимоя, қуёш панеллари субсидияси, имтиёзли кредитлар
ижтимоий реестр, ижтимоий ҳимоя ислоҳоти, камбағал оилалар, давлат таъминотидаги оила, болалар нафақаси, моддий ёрдам, президент фармони, 2026 ижтимоий ҳимоя, қуёш панеллари субсидияси, имтиёзли кредитлар
Янги фармон: Ижтимоий реестр орқали нафақа ва ёрдамлар — ким ва қандай тартибда олади
2026 йилдан ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизими янгича форматда ишлайди: оилалар ягона реестр асосида баҳоланиб, нафақа ва ёрдамлар автоматик ва аниқ мезонлар бўйича тайинланади
ТОШКEНТ, 28 дек — Sputnik. 2026 йил 1 февралдан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ва Камбағал оилалар реестри асосида ягона Ижтимоий реестр юритилади ва унда оилалар ижтимоий-иқтисодий ҳолатидан келиб чиқиб, “давлат таъминотидаги оила”, “камбағал оила” ва “камбағаллик чегарасидаги оила” тоифаларига ажратилади.
Бу тартиб ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлаш тизимини ислоҳ қилишга қаратилган Президент фармонида
кўрсатиб ўтилган.
Фармонга мувофиқ, Ижтимоий реестр “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизимида шакллантирилади.
Шунга мувофиқ, бундай оилалар қуйидаги тоифаларга ажратилади:
“Давлат таъминотидаги оила” — агар оила аъзолари меҳнатга лаёқатсиз бўлиб, киши бошига тўғри келадиган жами ўртача ойлик даромад минимал истеъмол харажатларидан кам бўлса;
“Камбағал оила” — меҳнатга лаёқатли аъзолари мавжуд бўлган, бироқ уларнинг ҳар бирига тўғри келадиган жами ўртача ойлик даромад минимал истеъмол харажатларидан кам бўлган оилалар;
“Камбағаллик чегарасидаги оила” — оила аъзоларининг ҳар бирига тўғри келадиган жами ўртача ойлик даромад минимал истеъмол харажатларининг 1 бараваридан 1,5 бараваригача бўлган ҳолатлар.
Давлат таъминотидаги оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам уларнинг бандлигига қарамасдан, автоматик тарзда тўлаб борилади.
Камбағал оилаларга нафақа 6 ойга тайинланади ва меҳнатга лаёқатли аъзоларнинг расмий иш билан таъминланиши талаб қилинади.
Камбағаллик чегарасидаги оилаларга эса ёрдам 6 ой давомида тўланади, даромад ошган сари нафақа миқдори 75 ёки 50 фоизгача камайиб боради.
Шунингдек, давлат таъминотидаги оилалар учун қўшимча ижтимоий ёрдам пакети жорий этилади. Уларга:
уйига қуёш панеллари ўрнатиш учун субсидия,
тадбиркорликни йўлга қўйиш ёки кенгайтириш учун имтиёзли кредитлар ажратилади.
Ижтимоий реестрга киритиш ёки ундан чиқариш бўйича келишмовчиликларни ҳал қилиш учун 2026 йил 1 февралдан туман ва шаҳар ҳокимликлари ҳузурида апелляция кенгашлари ташкил этилади. Улар мустақил фаолият юритиб, қарорларни қайта кўриб чиқиш ҳуқуқига эга бўлади.