Ягона Ижтимоий реестр жорий этилади ва болаларни ҳимоя қилиш стратегияси қабул қилинмоқда

© Пресс-служба президента УзбекистанаРассмотрены вопросы расширения охвата социальных услуг в регионах и защиты детей
Рассмотрены вопросы расширения охвата социальных услуг в регионах и защиты детей - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.12.2025
Oбуна бўлиш
Президент ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлаши такомиллаштириш, ижтимоий хизматларни кенгайтириш ҳамда болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган таклифлар билан танишди.
ТОШКЕНТ, 18 дек – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштириш ва болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича таклифлар билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Эндиликда Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ва Камбағал оилалар реестри асосида Ижтимоий реестр юритилади. Оилалар ижтимоий-иқтисодий аҳволига қараб давлат таъминотидаги, камбағал ва камбағаллик чегарасидаги тоифаларга ажратилиб, ҳар бирига мос ёрдам ва хизматлар кўрсатилади.
Ижтимоий қўллаб-қувватлаш дифференциал ёндашув асосида амалга оширилади. Айрим имконияти чекланган оилалар учун бандлик талаб этилмаган ижтимоий ёрдамлар жорий этилади. “Маҳалла еттилиги”га меҳнат қилиш имконияти чекланган ва оғир ҳаётий вазиятдаги оилаларни реестрга киритиш ҳуқуқи берилади.
Шунингдек, реестрга киритилган оилаларнинг даромадини ошириш, соғлиқни сақлаш, бандлик, уй-жой ва тадбиркорлик йўналишларида ижтимоий хизматлар кўрсатиш режалаштирилган.
2026–2027 йилларда эҳтиёжманд аҳолига хизмат кўрсатувчи 20 та ҳудудий ижтимоий хизматлар маркази ташкил этилади. Уларда парвариш, реабилитация, таълим ва кундузги хизматлар йўлга қўйилиб, ногиронлиги бўлган шахслар ва ёлғиз фуқароларни қамраб олиш кенгайтирилади.
Тақдим этилган 2026–2030 йилларга мўлжалланган болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш стратегияси болалар учун хавфсиз муҳит яратиш, хавф остидаги болаларни эрта аниқлаш ва уларга ижтимоий, психологик, таълим ҳамда ҳуқуқий хизматлар кўрсатишни назарда тутади.
Ҳужжатда кичик форматдаги очиқ марказлар ташкил этиш, ҳар бир бола учун индивидуал иш режалари ишлаб чиқиш, болалар ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш ва соҳада ягона электрон мониторинг тизимини жорий этиш белгиланган.
Президент вазифалар ижросини қатъий назоратга олиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.
Президент ознакомился с презентацией предложений по системе социального страхования - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.10.2025
Янги тизим: ҳомиладорлик ва касаллик нафақалари Ижтимоий ҳимоя жамғармаси орқали тўланади
Янгиликлар лентаси
0