https://sputniknews.uz/20251030/homiladorlik-kasallik-nafaqa-jamgarma-53079853.html
Янги тизим: ҳомиладорлик ва касаллик нафақалари Ижтимоий ҳимоя жамғармаси орқали тўланади
Янги тизим: ҳомиладорлик ва касаллик нафақалари Ижтимоий ҳимоя жамғармаси орқали тўланади
Sputnik Ўзбекистон
Президент Мирзиёев ижтимоий суғурта тизимини такомиллаштириш таклифларини маъқуллади. 2026 йилдан нафақалар давлат жамғармаси орқали тўланади.
2025-10-30T09:28+0500
2025-10-30T09:28+0500
2025-10-30T10:30+0500
ўзбекистон
жамият
аёллар
нафақа
суғурта
хмт
касаллик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0a/1e/53079337_0:62:1280:782_1920x0_80_0_0_c10cf32730bf1797ea099b72d775ae94.jpg
ТОШКЕНТ, 30 окт – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев ижтимоий суғурта тизимини такомиллаштириш бўйича тақдим этилган таклифлар билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Тақдимотда қайд этилганидек, хусусий секторда банд бўлган аҳолининг катта қисми ҳозирда ҳомиладорлик, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик ва ишдан бўшаш каби ҳолатлар бўйича нафақалар билан қамраб олинмаган. Шу билан бирга, Халқаро меҳнат ташкилотининг конвенцияларига кўра, туғиш ва касаллик бўйича нафақалар ижтимоий суғурта механизмлари орқали тўланиши белгиланган.Ижтимоий ҳимояни кучайтириш ва миллий суғурта тизимини халқаро талабларга мослаштириш мақсадида ишлаб чиқилган таклифлар муҳокама қилинди. Унга кўра, расмий банд бўлган барча шахсларга нафақалар босқичма-босқич Ижтимоий ҳимоя жамғармаси орқали тўланиши йўлга қўйилади. Янги тизимнинг асосий мақсади — ишчиларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва расмий меҳнат муносабатларини рағбатлантириш экани таъкидланди. Президент соҳани рақамлаштириш, унинг шаффоф ишлашини таъминлаш, нафақаларни проактив тарзда тайинлаб, ўз вақтида тўлаб бориш бўйича топшириқлар берди.
https://sputniknews.uz/20251020/narbaeva-geneva-ayol-forum-mehnat-52847162.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0a/1e/53079337_43:0:1181:853_1920x0_80_0_0_8a2131338c093f9e7f36ef87dfd4dc44.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ижтимоий суғурта, шавкат мирзиёев, ижтимоий ҳимоя, нафақалар, ҳомиладорлик нафақаси, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик, ўзбекистон, ижтимоий ҳимоя жамғармаси, рақамлаштириш, меҳнат муносабатлари, халқаро меҳнат ташкилоти, оналикни муҳофаза қилиш, ижтимои сугурта, президент
ижтимоий суғурта, шавкат мирзиёев, ижтимоий ҳимоя, нафақалар, ҳомиладорлик нафақаси, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик, ўзбекистон, ижтимоий ҳимоя жамғармаси, рақамлаштириш, меҳнат муносабатлари, халқаро меҳнат ташкилоти, оналикни муҳофаза қилиш, ижтимои сугурта, президент
Янги тизим: ҳомиладорлик ва касаллик нафақалари Ижтимоий ҳимоя жамғармаси орқали тўланади
09:28 30.10.2025 (янгиланди: 10:30 30.10.2025) Расмий банд бўлган барча шахсларга нафақалар босқичма-босқич Ижтимоий ҳимоя жамғармаси орқали тўланиши йўлга қўйилади.
ТОШКЕНТ, 30 окт – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев ижтимоий суғурта тизимини такомиллаштириш бўйича тақдим этилган таклифлар билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди.
Тақдимотда қайд этилганидек, хусусий секторда банд бўлган аҳолининг катта қисми ҳозирда ҳомиладорлик, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик ва ишдан бўшаш каби ҳолатлар бўйича нафақалар билан қамраб олинмаган.
Бу ҳолатни тўловлар ишлаб чиқариладиган маҳсулот таннархининг ошишига олиб келаётгани, иш берувчилар нафақаларни тўлашга ортиқча юкланма сифатида қараётгани сабабли уларга учун ушбу тизим жозибадор эмаслиги билан изоҳлаш мумкин.
Шу билан бирга, Халқаро меҳнат ташкилотининг конвенцияларига кўра, туғиш ва касаллик бўйича нафақалар ижтимоий суғурта механизмлари орқали тўланиши белгиланган.
Ижтимоий ҳимояни кучайтириш ва миллий суғурта тизимини халқаро талабларга мослаштириш мақсадида ишлаб чиқилган таклифлар муҳокама қилинди. Унга кўра, расмий банд бўлган барча шахсларга нафақалар босқичма-босқич Ижтимоий ҳимоя жамғармаси орқали тўланиши йўлга қўйилади.
2026 йилдан аёлларга ҳомиладорлик нафақаси, 2026 йил иккинчи ярмидан эса вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақалари тўлаб борилади.
Янги тизимнинг асосий мақсади — ишчиларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва расмий меҳнат муносабатларини рағбатлантириш экани таъкидланди.
Президент соҳани рақамлаштириш, унинг шаффоф ишлашини таъминлаш, нафақаларни проактив тарзда тайинлаб, ўз вақтида тўлаб бориш бўйича топшириқлар берди.