https://sputniknews.uz/20251020/narbaeva-geneva-ayol-forum-mehnat-52847162.html
Танзила Нарбаева Женевада аёллар ҳуқуқи ва меҳнат масалаларини муҳокама қилди
Танзила Нарбаева Женевада аёллар ҳуқуқи ва меҳнат масалаларини муҳокама қилди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон парламенти делегацияси Женевадаги Парламентлараро иттифоқ Ассамблеясида қатнашди. Танзила Нарбаева аёллар форуми ва ХМТ билан учрашувда муҳим масалаларни муҳокама қилди.
2025-10-20T17:41+0500
2025-10-20T17:41+0500
2025-10-20T17:41+0500
ўзбекистон олий мажлиси сенати
швейцария
форум
ҳамкорлик
хмт
сиёсат
танзила норбоева
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0a/14/52846253_0:370:2560:1810_1920x0_80_0_0_c81a5553f5fe0cc4efd20027155c3370.jpg
ТОШКЕНТ, 20 окт – Sputnik. Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги парламент делегацияси Женевада бўлиб ўтаётган Парламентлараро иттифоқнинг 151-ассамблеясида иштирок этмоқда.Ассамблея доирасида делегация аъзолари “Бирдамлик ва илҳом: аёлларни ўз йўлида қўллаб-қувватлаш” мавзусидаги Парламент аёл аъзолари форумида қатнашди. Тадбирда хотин-қизларнинг сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий фаоллигини оширишга қаратилган глобал ташаббуслар муҳокама қилинди.Шунингдек, ташриф доирасида Танзила Нарбаева Халқаро меҳнат ташкилотининг (ХМТ) Ўзбекистон бўйича катта координатори Юрий Штерк билан учрашув ўтказди.Суҳбатда меҳнат муносабатларини такомиллаштириш, муносиб меҳнат стандартларини жорий этиш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш ва қонунлар ижросини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.Шунингдек, 2026–2030 йилларга мўлжалланган “Муносиб меҳнат дастури” лойиҳаси ишлаб чиқилаётгани ва унинг Тошкентда ХМТ экспертлари иштирокида муҳокама қилиниши режалаштирилаётгани маълум қилинди
https://sputniknews.uz/20250804/tanzila-narbaeva-mintaqaviy-barqarorlik-51027943.html
швейцария
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0a/14/52846253_0:0:2560:1920_1920x0_80_0_0_e3e542cc0431ca0ba444511b20471d80.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон парламенти, танзила нарбаева, женева, парламентлараро иттифоқ, хмт, юрий штерк, аёллар форуми, муносиб меҳнат, гендер тенглик, ижтимоий ҳимоя, халқаро меҳнат ташкилоти, халкаро мехнат ташкилоти, узбекистон
ўзбекистон парламенти, танзила нарбаева, женева, парламентлараро иттифоқ, хмт, юрий штерк, аёллар форуми, муносиб меҳнат, гендер тенглик, ижтимоий ҳимоя, халқаро меҳнат ташкилоти, халкаро мехнат ташкилоти, узбекистон
Танзила Нарбаева Женевада аёллар ҳуқуқи ва меҳнат масалаларини муҳокама қилди
Парламентлараро иттифоқ ассамблеясида Ўзбекистон делегацияси учрашувлар ўтказди. Делегация аёллар форумида қатнашди ҳамда ХМТ билан меҳнат ва ижтимоий ҳимоя масалаларини муҳокама қилди
ТОШКЕНТ, 20 окт – Sputnik. Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги парламент делегацияси Женевада бўлиб ўтаётган Парламентлараро иттифоқнинг 151-ассамблеясида иштирок этмоқда.
Ассамблея доирасида делегация аъзолари “Бирдамлик ва илҳом: аёлларни ўз йўлида қўллаб-қувватлаш” мавзусидаги Парламент аёл аъзолари
форумида қатнашди. Тадбирда хотин-қизларнинг сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий фаоллигини оширишга қаратилган глобал ташаббуслар муҳокама қилинди.
Танзила Нарбаева ўз чиқишида хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш, уларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш ҳамда парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
Шунингдек, ташриф доирасида Танзила Нарбаева Халқаро меҳнат ташкилотининг (ХМТ) Ўзбекистон бўйича катта координатори Юрий Штерк билан
учрашув ўтказди.
Суҳбатда меҳнат муносабатларини такомиллаштириш, муносиб меҳнат стандартларини жорий этиш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш ва қонунлар ижросини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Штерк президент Шавкат Мирзиёев белгилаган вазифалар ХМТ учун ҳам долзарб эканини қайд этиб, амалий ҳамкорликка тайёрлигини билдирди.
Шунингдек, 2026–2030 йилларга мўлжалланган “Муносиб меҳнат дастури” лойиҳаси ишлаб чиқилаётгани ва унинг Тошкентда ХМТ экспертлари иштирокида муҳокама қилиниши режалаштирилаётгани маълум қилинди